Сурхондарёнинг 6 та ҳудудида табиий газ таъминоти янада яхшиланади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, президентнинг 2023 йил 16—17 ноябрь кунлари вилоятга ташрифида берган топшириғига асосан, “Термиз” магистрал қувурига параллел равишда 46,5 километр узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурини қуриш лойиҳасининг 31 километр қисми ишга туширилмоқда.
Шу муносабат билан 8 январь куни соат 8:00 дан 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Таъкидланишича, мазкур ишлар келгусида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда саноат тармоқларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ (0)