Ўзбекистонда аҳолига табиий газ тўлиқ ҳажмда етказиб берилаётгани, етишмовчилик кузатилмаётгани айтилди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан байрам кунлари арафасида табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Таъкидланишича, ҳозирги вақтда табиий газ истеъмолчиларига зангори ёқилғи тўлиқ ҳажмда етказиб бериляпти, етишмовчилик кузатилмаяпти.
2023 йилнинг 29 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 99,7 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2622 тонна ёқилғи етказилган.
Муаммолар кузатилган жойларда газ таъминотини яхшилаш борасида соҳа мутахассислари томонидан барча керакли ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, авария-тиклаш жараёнлари тезкорлик билан олиб борилмоқда. 29 декабрь куни авария ҳолатлари кузатилмади.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишни сўради.
Изоҳ (0)