Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан бери 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, улар (Т.Х., Ф.Н., Ф.М., Р.М., Н.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д.) уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган. Улар орасида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар қилинган ўзбекистонлик аёл Н.М. ҳам бўлиб, у халқаро одам савдоси жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона жиноятчиларга жазо муқаррар эканлигини, фуқаролардан эса қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўради.
Изоҳ (0)