“Газпром” Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан 2024 йилда ўрта муддатли 15 йиллик шартномалар тузади. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Миллерга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
![](/static/2023/12/28/photo_2023-12-28_20-51-01-4ytcTy7i.jpg)
Миллернинг сўзларига кўра, “Марказий Осиё—Марказ” коридорида газ ташиш қувватини оширишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш жуда қисқа вақт ичида бошланган.
“Вазифа яна ўта қисқа муддатга қўйилди — 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар биз анча катта ҳажмларда етказиб беришни бошлашимиз керак. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан келишиб олган ўрта муддатли ўн беш йиллик шартномалар келаси йилнинг ўрталарида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тузилади”, — деди Миллер компаниянинг якуний йиғилишида.
Шунингдек, у “Газпром” декабрь ойида Ўзбекистонга газни “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари орқали технологик жиҳатдан максимал даражада етказиб бераётганини эслатди. МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитидан сўнг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари 26 декабрь куни кечқурун Санкт-Петербургда газ соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида муҳокама қилди.
- 27 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ва “Газпром” раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
- 1 ноябрь куни халқаро газ форумида Қозоғистон ҳукумати ва “Газпром” ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли, 15 йилгача мўлжалланган режаларни амалга ошириш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
- 7 октябрь куни Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Ўзбекистонга транзит қилишни бошлади. Россия гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит йўл билан киради, ёқилғининг бир қисми Қозоғистонда қолади.
Изоҳ (0)