Африканинг энг бой одами — нигериялик тадбиркор Алико Данготе ўтаётган йилда 3,6 миллиард доллар йўқотди.
Тадбиркорнинг бойлиги 18,7 миллиард доллардан 15,1 миллиард долларга камайди. Бу Нигерия Марказий банкининг мамлакатда эркин валюта курсини жорий этиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ.
Ягона валюта курсининг жорий этилиши оқибатида миллий валюта — найра 50% дан кўпга қадрсизланди. Табиийки, олигархнинг активлари ҳам қийматининг ярмини йўқотди.
Аввалроқ осиёлик энг бой банкир ва Ҳиндистоннинг йирик банкларидан бирининг бош директори Удай Котак АҚШ долларини кескин танқид қилиб, уни “молиявий террорчи” деб атаган эди.
Изоҳ (0)