Нигерия шимолидаги Кадуна штати Зариа шаҳридаги масжиднинг қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Амирлик кенгаши вакили Зария Абдуллоҳи Кварбайининг қайд этишича, воқеа шаҳар марказий масжидида пешин намози вақтида юз берган, бинода юзлаб намозхонлар бўлган.
Унга кўра, дастлаб тўрт кишининг жасади топилган, кейин қутқарувчилар вайроналар остидан яна учта жасадни олиб чиққан.
Reuters таъкидлашича, Нигерияда биноларнинг қулаши тез-тез учраб туради, чунки мамлакатда хавфсизлик қоидалари тўғри бажарилмайди ва қурилиш материаллари кўпинча сифатсиз бўлади.
Изоҳ (0)