• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кўзи кўкарган Мауро Икарди, ҳакамга мушт туширган клуб президенти ва футболчилар ўртасидаги жанжал. Туркия футболидаги бошбошдоқликлар

    Туркиянинг “Галатасарой” клуби Instagram саҳифасида ҳужумчи Мауро Икардининг жароҳатланган юзининг суратини жойлади ва “Фақат ўзлари учун адолатни истаганлар турк футболини барча каналлар орқали манипуляция қилишда давом этмоқда. ВАР ҳам 26 та камера буни кўрмади ва биз бундан уялдик. Туркия футболини бу даражага олиб келганлар шарманда бўлади”, — дея изоҳ қолдирди.

    Туркия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Галатасарой” ҳамда “Фенербаҳче” ўртасидаги баҳс (0:0) турли мунозараларга сабаб бўлди. Ўйин вақтида “Галатасарой” ҳужумчиси Мауро Икардига “Фенербаҳче” футболчиси мушт туширди. Буни ҳакам ҳам, ВАР ҳам кўрмади. 

    Ўйиндан сўнг “Фенербаҳче” футболчиси Эдин Жеко: “Икарди боши билан дарвоза устунига урилди, энди эса улар Мауронинг суратини қўйиб, пенальти берилиши кераклигини айтмоқда. Бу улар учун одатий ҳол. Шармандалик”, — деб айтиб ўтди. 

    Туркия чемпионатида декабрь ойининг ўзида 4 марта бошбошдоқлик кузатилди. Чемпионатдаги назорат ишдан чиққандек. Келинг, декабрь ойида Туркия футболида юз берган кўнгилсизликларга тўхталиб ўтамиз.

    Ҳакам юзига мушт туширган клуб президенти

    11 декабрь куни Туркия Суперлигасининг 15-турида “Анкарагюжю” “Ризеспор” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. 

    Бош ҳакам Ҳалил Мелер биринчи бўлимда мезбонларнинг битта голини ҳисобга олмади ва 50-дақиқада ҳужумчи Али Соуни майдондан четлатди.

    Ўйин тугаганидан сўнг “Анкарагюжю” президенти Фарук Кожа майдонга тушиб келиб, Мелерга мушт туширди. Ҳакам ерга йиқилгач, уни бир неча бор тепди.

    Мелерга биринчи ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у шифохонага олиб кетилган. 
    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бу воқеага муносабат билдирди: “Мен бу воқеани қоралайман. Ҳакамнинг тезроқ тузалишини тилаб қоламан.

    Спорт — бу тинчлик ва биродарлик. Спорт зўравонликка қарши бўлиши керак. Турк спортида зўравонликка йўл қўймаймиз”. 

    Ҳакам Мелернинг ўзи ҳам кейинроқ вазият ҳақида гапириб берди: “Фарук Кожа чап кўзимга мушт туширди, йиқилганимдан сўнг эса оёғи билан юзимга ва танамнинг бошқа қисмига бир неча бор тепди.
    У менга ва шерикларимга ўлдириш билан таҳдид қилди. “Сени ўлдираман” деб дағдаға қилди. Улар билан келишмоқчи эмасман. Улар устидан шикоят аризасини ташладим. Бошқа гапим йўқ”. 

    12 декабрь санасида “Анкарагюжю” президенти Фарук Кожа истеъфога чиқарилди. 15 декабрь куни эса Кожа умрбод футболдан четлатилгани ва 2 миллион лира (62800 евро) жаримага тортилгани, шунингдек, клуб 5 та ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказиши маълум қилинди. 

    Ўйин пайти майдонга тушиб келган клуб президенти

    19 декабрь куни Туркия чемпионатида яна бир кўнгилсиз воқеа сабаб бўлди. Туркия Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Истанбулспор” ва “Трабзонспор” ўртасидаги баҳс охирига етказилмади. Бунга сабаб “Истанбулспор” президенти ўз футболчиларини майдонни тарк этишга чақиргани бўлди. 

    Учрашувнинг 74-дақиқасида, “Трабзонспор” 2:1 ҳисобида олдинда бораётган вақтда, Эртугрул Доган ва клубнинг бошқа вакиллари майдонга тушиб келди. Бир оз муддатдан сўнг иккала жамоа ва ҳакамлар майдонни тарк этди. 

    “Истанбулспор” футболчилари президентни тинчлантиришга уринган, бироқ Доган 68-дақиқада ҳакам томонидан жамоа фойдасига белгиланмаган пенальтидан норозилини билдирган ва барчадан майдонни тарк этишини сўраган. 

    Футболчилар ўртасида муштлашув, 5 та қизил карточка

    21 декабрь куни эса Туркия чемпионатининг 2-дивизионидан ўрин олган “Бурсаспор” ва “Диёрбакирспор” жамоалари ўртасидаги баҳсда оммавий жанжал юз берди. 

    Ўйин 2:0 ҳисобида “Диёрбакирспор” фойдасига ҳал бўлаётган пайт, меҳмонлар футболчиси Бунямин Гезер иккинчи голни урганидан сўнг “Бурсаспор” футболчиси Чағатай Йилмаз билан баҳслашиб қолди. 
    Йилмаз қизил карточка олганидан сўнг, жамоалар футболчилари ўртасида муштлашув бошланиб, унга полиция аралашишга мажбур бўлди. Жанжал вақтида мухлислар трибунадан майдонга турли хил нарсаларни улоқтирган. 

    Ҳодиса оқибатида “Диёрбакирспор”нинг уч нафар футболчиси ва “Бурсаспор”нинг икки нафар футболчиси қизил карточка олди. Шунингдек, “Бурсаспор” футболчилари “Диёрбакирспор” ўйинчиси кийим алмаштириш хонасига қочаётганда, уни таъқиб қилгани маълум бўлган.

    25.12.2023, 12:43   Изоҳ (0)   5336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мауро Икарди дунёдаги энг қиммат автомобилни харид қилди (фото) 

    06.09.2023, 15:17

    Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди

    14.12.2023, 22:05

    Туркия чемпионатидан ўрин олган баҳсда “Истанбулспор” президенти майдонга тушиб келди ва ўйинни тўхтатди

    20.12.2023, 02:12

    Туркиянинг 2-дивизионидан ўрин олган ўйинда футболчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Ҳакам 5 нафар ўйинчига қизил карточка кўрсатди (видео) 

    21.12.2023, 09:46

    Туркия 12 нафар аскари ўлдирилганига жавобан Ироқ ва Сурияга зарбалар берди (видео)

    24.12.2023, 14:00

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги Кевинга тақлид қилаётган “Манчестер Сити” футболчиси Кевин де Брюйне (видео) 

    25.12.2023, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.