“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан.
Бельгиялик футболчи майдондан ташқари ҳаётида зерикиб қолаётгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда Кевиннинг бошқа бир Кевинга тақлид қилаётган видеоси тарқалди.
Де Брюйне “Уйда ёлғиз” фильми бош қаҳрамони Кевин Маккаллистер ролини қойилмақом ижро этди.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси август ойида жароҳат олганди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг у 3-4 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)