Таниқли актёр Тимоти Шаламе иштирокидаги “Вилли Вонка” мусиқий фильми АҚШ ва бошқа давлатларда 150 миллион доллардан кўпроқ даромад топишга муваффақ бўлди.
Фильм АҚШда ўтган ҳафта чиқди ва ҳафта охирида намойиш этилган фильмлар ичида 39 миллион доллар билан биринчи ўринни эгаллади. “Вилли Вонка” Буюк Британия, Лотин Америкасида катта қизиқиш билан томоша қилинди. Фильмнинг бюджет суммаси 125 миллион долларни ташкил қилган.
“Вилли Вонка” картинаси “Чарли ва шоколад фабрикаси” фильмининг мантиқий давоми бўлиб, шоколад ихтирочиси Вилли Вонканинг ёшлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)