• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен: Туркиядаги энг гўзал жуфтликлардан бирининг севги ҳикояси

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг турмуши ҳамжиҳатлик ва бахт намунасидир. Машҳур актёрлар қандай танишди ва оила қуришди? Уларнинг севги ҳикояси кўплаб қизиқарли дақиқаларни ўз ичига олади.

    Ўзаро муносабатларнинг бошланиши, ривожланиши ва тўй

    Фото: Instagram

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен қаерда учрашган? Улар биринчи марта суратга олиш майдончасида танишишади. Сериал суратга олинишида бош қаҳрамонлар сифатида иштирок этишган, сериалда ошиқлар образини яратишгани учун бирга кўп вақт ўтказишган.

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен қайси фильмда бирга рол ўйнаган? Жуфтлик иккита фильмда бирга суратга тушган. Уларнинг биргаликдаги дебюти “Чолиқуши” мелодрамасида бўлади (2013–2014). Камрон ролини Бурак, хушчақчақлиги учун чолиқуши деб аталган Фериде ролини Фаҳрие ижро этади.

    Фото: Instagram

    “Чолиқуши” (2013–2014) сериалининг биринчи эпизодлари чиққандан сўнг, матбуотда реал ҳаётда ҳам бош қаҳрамонларнинг ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалади. Улар танишган пайтда Бурак Ўзчивит туркиялик модел ва телебошловчи Жейлан Чапа билан унаштирилган эди. Фаҳрие Эвжен эса Ўзжан Дениз (“Истанбуллик келин”) билан бўлган муносабатларига нуқта қўяётганди. Актёрларнинг иккиси ҳам янги муносабатларга тайёр эмасди.

    Бурак Ўзчивит “Севги сенга ўхшайди” (2015) сериалида продюсер ва бош актёр сифатида Фаҳрие Эвженни бош ролга таклиф қилади. Уларнинг қайта учрашуви биринчи ҳамкорликдан бир йил ўтиб бўлади. “Севги сенга ўхшайди” (2015) сериалини суратга олиш пайтида Бурак Ўзчивитнинг Жейлан Чапа билан муносабатлари яхши эмасди. Жейлан Буракни экрандаги партнёридан рашк қилади, натижада улар ажралишади. Бурак ва Фаҳриенинг севгисига энди ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди, шундан сўнг уларни суратга олиш майдончасидан ташқарида ҳам тез-тез бирга кўришади.

    Фото: Instagram

    Бурак ва Фаҳрие қачон турмуш қуришган? Севишганлар 2017 йилнинг июнь ойида Истанбулда турмуш қурган. Маросим Саид Ҳалим Пошонинг Босфор соҳилида жойлашган тарихий вилласида бўлиб ўтади.

    Бу фақат 500 нафар меҳмон таклиф қилинган ёпиқ тўй эди. Turkish Celebrity News хабарига кўра, тўйида уч марта либос алмаштирган келин бахтли куёвнинг ёнида порлаб турарди. Янги турмуш қурганлар қўшиқчи Мигел ижросидаги Crazy in lovе қўшиғига рақс тушишади. Малдив оролларига асал ойи саёҳати ва дам олиш учун ижарага олинган яхта тадбирнинг ёқимли якуни бўлади.

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг нечта фарзанди бор? Юлдузли жуфтликнинг икки ўғли бор. 2019 йилда катта ўғли Каран туғилди. 2023 йилда кичик ўғли дунёга келди. Ground News хабарига кўра, чақалоқ Истанбулдаги хусусий клиникалардан бирида туғилган. Унга Керем деб исм қўйилган.

    Жуфтликнинг катта ўғли яқинда 4 ёшга тўлди. Шу муносабат билан ота-онаси туғилган кунда болани хурсанд қилиш учун махсус торт ва кўплаб шарлар буюртма қилишди. Бахтли ота муҳим куннинг бир қатор фотосуратлари билан бўлишди.

    Фото: Instagram

    Биринчи фарзанди туғилгандан сўнг, энагалари бўлса ҳам, актриса фарзандига алоҳида эътибор қаратди. Бу пайтда у фақат реклама роликларида суратга тушди, тўрт йиллик танаффусдан сўнггина кинога қайтди: актриса “Алп Арслон: Буюк Салжуқийлар” сериалида бош ролни ўйнади. Лойиҳа муваффақиятли чиқди ва тарихий сериалдаги Акча хотун образи томошабинлар хотирасида қолди. Сериал актрисанинг бир неча йиллардан бери экранларга қайтишини кутган мухлислари ўртасидаги норозиликларга чек қўйди.

    Актриса иккинчи мавсумда ўйнай олмади, чунки биринчи мавсумнинг финалидан уч ҳафта ўтгач, унинг иккинчи фарзандига ҳомиладорлиги маълум бўлди. Бурак Ўзчивитнинг ўзи хушхабар ҳақида маълум қилиб, Instagram саҳифасида ҳомиладор хотинининг суратини бўлишган.

    Эр-хотиннинг таъкидлашича, бир-бирлари билан муносабатларда улар ҳақиқий севги ва ҳақиқий бахтни топишган. Улар бир-бирларига бўлган ҳис-туйғуларини тан олишдан, оилавий фотосуратларни ижтимоий тармоқларда эълон қилишдан тўхтамайди. Яқинда актёр хотинини туғилган куни билан табриклади. Uс.Firenews нашри уни “орзудаги эркак” деб атади, чунки актёр рафиқасига Барби услубидаги зиёфат уюштирган.

    Фото: Instagram

    Ёзнинг охирида юлдузли оила соҳилда дам олиб, яхтада сайр қилишди. Тўнғич ўғлининг турли хил сузиш кийимлари ва ёқимли суратларини намойиш этган актриса қайиқда саёҳат ва ажойиб об-ҳаводан завқ олди. Оила бошлиғи ҳам ўз профилига таътилда тушган суратларни жойлаштирган. Yeni Safak нашрининг ёзишича, у рафиқасининг ўзи учун мода либосларини танлаш қобилияти билан ўртоқлашган.

    Актёрлар Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен суратга олиш майдончасидаги учрашув туфайли бир-бирларини топишди. Улар умр йўлдош, икки ўғилнинг ота-онаси бўлишди. Эр-хотин синовлардан муносиб ўтди, бир-бирига ҳис-туйғуларини, ҳурматини ва ишончини сақлаб қолди. Уларнинг севги ҳикояси ҳали ҳам давом этмоқда.

    Фото: Instagram
    16.10.2023, 16:40   Изоҳ (0)   66374
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаластинлик миллиардернинг қизи Изабелла — супермодел Белла Ҳадиднинг 15 ёшидаги ринопластикаси, оғир касаллик билан курашаётгани ва севгидаги омадсизликлари ҳақид...

    12.10.2023, 17:40

    2023 йил куз мавсумининг энг яхши ва янги турк сериаллари

    13.10.2023, 11:04

    “Яширин қотил”. Бутун дунё бўйлаб 5 миллион одам бедаво касалликка чалинган. Улар орасида Селена Гомес ва Леди Гага ҳам бор

    13.10.2023, 13:39

    Ўлимидан кейин оиласига катта бойлик қолдирган Болливуд актрисалари (фото) 

    16.10.2023, 15:23

    Суперқаҳрамон, раққос ва рицар: 55 ёшни қарши олган Голливуд юлдузи Хью Жекманнинг энг яхши образлари

    16.10.2023, 11:54

    Омадсизлик туфайли ҳамма нарсадан воз кечиб, кинодан кетишига бир бахя қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    16.10.2023, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.