• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Марказий Осиёдаги экологик муаммоларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюция БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинди

    19 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси аъзолари Ўзбекистон томонидан таклиф этилган, қатор давлатлар ҳаммуаллифлигида “Марказий Осиё экологик муаммолар қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш” резолюциясини консенсус асосида маъқуллади.

    Фото: Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури сайти

    Ҳужжат иқлим ўзгариши бугунги куннинг энг мураккаб муаммоларидан бири экани ва барча мамлакатларнинг барқарор ривожланиши учун жиддий қийинчиликлар туғдираётганини тасдиқлайди.

    Минтақавий ҳамкорлик

    Резолюцияда Марказий Осиё, жумладан, Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилган.

    Резолюция муаллифлари аввал Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари барқарор ривожланишга кўмаклашишга қаратилган “Марказий Осиё учун яшил кун тартиби” минтақавий дастурини қабул қилганини эслатган.

    Марказий Осиёда чўлланиш, қурғоқчилик ва қум-чанг бўронларига қарши курашда янги ва инновацион технологиялар ва илғор тажрибаларнинг муҳим ўрни ҳам алоҳида таъкидланган.

    Тоғ экотизимлари ва музликларни муҳофаза қилиш

    Резолюцияда Марказий Осиё ва бутун дунё мамлакатлари, шунингдек, барча манфаатдор томонлар тоғ экотизимларини ҳимоя қилиш ва музликларни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақиради.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида БМТда сўзлаган нутқида сўнгги ўттиз йилда минтақада ҳаво ҳарорати бир ярим даражага кўтарилганини таъкидлаганди.

    “Бу ўртача глобал исишдан икки баравар юқори”, — деди давлат раҳбари. “Оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийб учдан бир қисми йўқотилди”.

    Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, агар бу тенденция давом эца, яқин йигирма йилда минтақадаги иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарёнинг оқими 15 фоизга камайиши мумкин.

    “Аҳолининг жон бошига сув билан таъминланиши 25 фоизга, экинлар ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилмоқда”, — дея президент ўшанда халқаро ҳамжамиятни чора кўришга чақирган.

    Ҳужжатда, шунингдек, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия самарадорлигини ошириш, барқарор туризмни ривожлантириш, “ақлли шаҳарлар” ва барқарор транспортни ривожлантиришга кўмаклашиш учун Марказий Осиё давлатларининг илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш таклиф қилинган.

    Халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлови

    Ўзбекистон учун иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва “яшил” энергия улушини кескин ошириш стратегик вазифа бўлиб қолмоқда.

    Резолюция лойиҳасига БМТга аъзо 35 давлат томонидан дунёнинг барча минтақаларидан ҳаммуаллифлик қилинган. Улар орасида Марказий Осиёнинг барча давлатлари, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Венгрия, Венесуэла, Хитой, Миср, Индонезия, Иордания, Германия, Швейцария, Малайзия, Никарагуа, Сингапур, Туркия, Парагвай ва бошқалар бор.

    20.12.2023, 13:57   Изоҳ (0)   6678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон БМТ махсус жамғармасига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ажратади

    15.05.2023, 11:10

    Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқилади

    20.09.2023, 08:47

    Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни ёқлаб овоз берди

    13.12.2023, 12:30

    АҚШ Сенати бу йил Украинага ёрдамни молиялаштириш бўйича келишиб олишга улгурмади

    20.12.2023, 13:11

    Зеленский аёлларни урушга сафарбар қилиш ҳақидаги қонунни имзоламасликка ваъда берди

    20.12.2023, 10:07

    Трампга Колорадо штатида президентликка номзодини қўйиш тақиқланди

    20.12.2023, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.