“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан Миллий комиссия ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1–10 декабрь кунлари мамлакатда “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлигини эълон қилиш ҳамда барча умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кунга бағишланган умуммиллий дарс ўтказиш таклифлари маъқулланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосий мақсадларини амалда рўёбга чиқаришда БМТ саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси махсус жамғармасига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ажратади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида Ўзбекистон ўқитиш тизимини ривожлантириш мақсадида БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ихтиёрий бадаллар жамғармасига ўз ҳиссасини қўшмоқчилигини айтганди. Шу йилнинг март ойида эса Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)