Балх университети раҳбари этиб тайинланган “Толибон” расмийси Зиёул Ҳақ лавозимидан четлатилди. Бунга унинг турмушга чиқмаган аёл билан телефонда суҳбатлашгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Ааmaj News хабар берди.
“Толибон” хавфсизлик комиссияси Зиёул Ҳақга қўйилган айблов ўз исботини топгани ва унга нисбатан қонуний чора кўрилиши кераклиги маълум қилди. Университет директори телефонда ким билан ва қайси мавзуда гаплашгани ҳақида изоҳ берилмаган. Бошқа томондан, Балх университети Зиёул Ҳақнинг ишдан бўшатилиши ҳақида ҳали изоҳ бермаган.
Аввалроқ Бомиён вилоятида “Толибон” икки нафар аёл ўқитувчини калтаклаганди. Аёллар “Толибон” ҳаракатининг таълим вазири вазифасини бажарувчиси Ҳабибулла Оғозни кутиб олгани учун жазоланган. Ҳодисадан кейин “Толибон” икки ўқитувчини ўзи билан Бомиёндаги хавфсизлик қўмондонлигига олиб кетган.
Афғонистонда аёлларга нисбатан қўлланган тақиқлар
Бунгача афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши, эркакларга аёллар учун кийим тикиш, аёлларнинг эркак шифокорларга бориши, аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши ва уларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши тақиқлаган. Шунингдек, Афғонистонда оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши ва аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш тақиқланган.
Изоҳ (0)