“Толибон”нинг кон ва нефть вазири Шаҳобиддин Делавар хорижий давлатларни Афғонистоннинг тоғ-кон саноатига сармоя киритишга чақирди, деб хабар бермоқда Tasnim.
Делавар, Афғонистонга сармоя киритиш имконияти “Толибон” ҳукумати даврида аввалги даврлардан кўра кўпроқ таъминланганини ва хорижий давлатлар кончилик соҳасига сармоя киритиши мумкинлигини айтди.
Аввал “Толибон” расмийлари Афғонистоннинг тоғ-кон саноатига сармоя киритиш ҳуқуқи дастлаб қўшни давлатларга берилишини маълум қилганди.
Декабрь бошида америкалик тадбиркор Афғонистондаги конлардан бирига 10 миллион доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилганди.
“Толибон”нинг Панжшер вилоятидаги маҳаллий расмийлари америкалик тадбиркор ушбу вилоятдаги зумрад конларини қазиб олиш учун замонавий асбоб-ускуналарга қарийб ўн миллион доллар сармоя киритишга ваъда берганини маълум қилган.
Изоҳ (0)