Америка Конгресси қўшимча бюджет маблағларини тасдиқлашдан бош торца, Қўшма Штатлар маъмурияти 2024 йил январидан бошлаб Украинага янги қурол пакетларини етказиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Конгресс АҚШ президенти Жо Байден сўраган маблағларни маъқулламаса, “декабрь ойи охирида Қўшма Штатлар Украинага муҳим қурол тизимларини юбориш учун ресурслар тўплай олмайди”.
“Демак, январь ойидан бошлаб бизда Украинага қурол жўнатиб, сўнгра ўз захираларимизни тўлдириш имконияти бўлмайди”, — деди Америка етакчисининг маслаҳатчиси Вашингтонда The Wall Street Journal томонидан ташкил этилган форумда сўзлаган нутқида.
Агар Конгресс рад этса, деди у, Қўшма Штатлар энди Украинага ҳаво мудофаа тизимларини юбора олмайди ва уларнинг Patriot (ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари) ва бошқа тизимлар учун ўқ-дорилар захиралари камайишни бошлайди.
“Вақт ўтиши билан Украинанинг жанг майдонидаги ҳарбий салоҳияти пасаяди”, деди Салливан. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари учун 155 миллиметрли артиллерия снарядлари билан ҳам худди шундай ҳолат юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)