Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги Ал-Умар нефть кони яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради.
Маълумотларга кўра, Америка ҳарбий объектида бир неча кучли портлашлар эшитилган.
Аввалроқ АҚШнинг Ҳасака вилояти жанубидаги Ал-Жабса нефть кони яқинидаги жойлашган яна бир ҳарбий базаси ракета зарбаларига учраган эди.
Ҳарбий нишонларга қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни “Ироқ исломий қаршилик ҳаракати” ўз зиммасига олди.
23 ноябрь куни Ироқ ва Суриядаги Америка қўшинларига ракеталар ва жанговар дронлар ёрдамида тўрт марта ҳужум уюштирилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)