Қозон мэри Илсур Мецҳин пластик истеъмолини камайтириш учун пакетларни ювиб ишлатишга чақирди. Бу ҳақда “Комммерсант” хабар берди.
Амалдорнинг сўзларига кўра, унинг инглиз тили ўқитувчиси пакетларни қайта ишлатиш учун ювади.
“Ўзини таъминлай оладиган, сотиб олишга қодир инсон. Аммо гап пулда эмас, бу Қозон табиатига, экологиясига ва келажагига ҳурмат билан боғлиқ”, — дея таъкидлади шаҳар мэри.
Илсур Мецҳин бундай муаммони фақат чиқиндиларни қайта ишлаш ва алоҳида йиғиш орқали ҳал қилиш мумкинлигини қўшимча қилди.
“Биз буни кейинроқ қолдира олмаймиз, акс ҳолда тўғри маънода чиқиндига ғарқ бўламиз. Бизнинг бошимизга тушган чиқиндилар миқдори шаҳар учун зарарли. Кўпчилик, умид қиламанки, Қозонда яшашни, ўз фарзандлари ва набираларини хавфсиз ва соғлом муҳитда ўсишини хоҳлайди, биз буни биргаликда амалга оширишимиз керак. Вазифа эса бу муаммони залда ўтирган раҳбарларга, жумладан менга ҳам етказишдир. Шу сабабли бу масала яқин йиллардаги энг муҳим ва устувор масалалардан биридир”, — деди расмий.
У бу масала билан шуғулланишни Қозон ижроия қўмитаси раҳбари Рустем Гафаровга топширди. Унинг сўзларига кўра, Қозон бу билан шуғулланиши ва ечим топиши керак.
Изоҳ (0)