Америкалик тадбиркор Афғонистондаги конлардан бирига 10 миллион доллар сармоя киритади, деб хабар берди “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири.
“Толибон”нинг Панжшер вилоятидаги маҳаллий расмийлари америкалик тадбиркор ушбу вилоятдаги зумрад конларини қазиб олиш учун замонавий асбоб-ускуналарга қарийб ўн миллион доллар сармоя киритишга ваъда берганини маълум қилган.
“Толибон” расмийлари Панжшерда янги топилган 40 та зумрад конини қазиб олиш бўйича иш бошланганини ҳам эълон қилди.
Статистик маълумотларга кўра, Панжшер зумрад конларида етти мингга яқин кончи ишлайди. Ишчиларнинг айтишича, замонавий асбоб-ускуналар йўқлиги жиддий муаммолардан бирига айланган.
Аввал “Толибон”нинг Кон-руда ва нефть вазирлиги умумий қиймати 6,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган еттита конни қазиш бўйича турли компаниялар билан келишувларни имзолаганди.
Изоҳ (0)