• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган дунёга машҳур биринчи хонимлар (фото)

    Биринчи хонимнинг мақоми ҳар қандай аёлни машҳур қилиши мумкин, ҳатто унинг барча шахсий ва касбий ютуқлари “муваффақиятли никоҳ” нуқтасида якунланган бўлса ҳам. Машҳур қўшиқчи, актриса, раққоса ва моделлардан қайси бири ўз мамлакатининг биринчи хоними бўлиш шарафини қўлга киритгани ва эрлари ҳокимият тепасига келганидан кейин уларнинг карьерасига нима бўлгани ҳақида маълумот берамиз.

    Карла Бруни-Саркози

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Николя Саркозининг учинчи рафиқаси модел бўлган. Унинг кийиниш услуби ва гардеробидаги либослар сиёсатга модани олиб келган деса ҳам хато бўлмайди. Кийиниши сабаб уни Жаклин Кеннедига қиёслашади. Мусиқачилар оиласида дунёга келган Бруни вояга етганида ижод йўлидан кетишга қарор қилган. Мактабни битирганидан кейин архитектор бўлишни режалаштирган. Аммо моделлик карьерасини бошлаб юборган, City Мodels билан шартнома имзолаганида эндигина 19 ёшга тўлган эди.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Муваффақиятли лойиҳа ва ҳамкорликлар унинг машҳур бўлишига сабаб бўлган. Ҳали танилиб улгурмасидан мода оламининг титанлари ҳисобланган Dior, Givenchy, Chanel, Yves Saint-LAurent ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилган. 90 йиллардаги машҳур моделлар ҳақида гап кетганида Карланинг исмини тилга олмасдан илож йўқ.

    Фото: Marie Claire

    Аммо Карла фақатгина моделлик билан чекланмаган, у ижод қилиш, альбом ёзиш, қисқа қилиб айтганда, мусиқий карьерасини ҳам маромига етказган. Альбом тақдим қилган, мукофотларни қўлга киритган собиқ биринчи хоним айни вақтда ҳам мусиқа билан шуғулланиб туради. Қолаверса, у Елисей саройида яшаган вақтида ҳам ижодни ташлаб қўймаган. Турмуш ўртоғи президент бўлганининг биринчи йилидаёқ Comme si de rien nъétait альбомини тақдим қилган. Альбом сотувидан тушган маблағ эса хайрия ишларига сарфланган. 2011 йилда эса у режиссёр Вуди Алленнинг фильмида суратга тушишга ҳам муваффақ бўлган. Умуман олганда, Карла турмуш ўртоғидан қолишмайдиган даражада машҳур. Айни вақтда ҳам мавқейини ушлаб туришга ҳаракат қилади ва мусиқий карьерасини давом эттириб келади.

    Мелания Трамп

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Дональд Трампнинг учинчи рафиқаси Мелания коммунистик мамлакатда дунёга келган ягона биринчи хоним саналади. У Люблянада дунёга келиб, модел сифатида карьера қилиш учун у ерни тарк этган. У болалигида Словениядаги болалар мода чиқишида иштирок этган, 16 ёшида эса илк марта профессионал фотосессияда ўзини синаб кўрган.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    У Карла Бруни сингари машҳур бўлмаган бўлса ҳам мода оламида ўзига яраша ном қозонишга муваффақ бўлган: моделлик агентлари билан шартнома тузиб, мода чиқишлари, журнал муқоваси учун суратлар ҳатто гўзаллик танловида иштирок этган. Трампнинг дўсти Паоло Замполли уни пайқаб, Нью-Йоркда модел сифатида фаолият юритишни таклиф қилмаганида, АҚШга кўчиб бориш унинг хаёлининг кўчасига ҳам келмаган бўларди. Шу баҳона бўлиб Трамп ва Мелания танишиб қолади.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Шундоқ ҳам чиройли ва латофатли бўлган Меланиянинг ишлари Трамп билан танишувидан кейин янада юришиб кетади. Модель сифатида карьераси гуллаб-яшнайди, реклама агентларидан таклифлар келиб туша бошлайди. Кейинроқ Мелания косметик брендга, заргарлик буюмлари коллекциясига асос солади. Хуллас, Оқ уйнинг бекасига айлангунига қадар ҳам Мелания ўзига яраша машҳур бўлган.

    Софи Грегуар-Трюдо

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Замонамизнинг энг келишган ва машҳур сиёсатчиларидан бири бўлган Канада бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи номини аввал бутун дунё аҳолиси бўлмаса ҳам Канаданинг Квебек провинциясидаги ҳар иккинчи одам билган.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Бунга унинг мунтазам равишда экранларда турли кўрсатув дастурларда чиқиши сабаб бўлган. Ёшлигида фотомодел, рекламачи бўлиб фаолият олиб борган Софи журналистика соҳасига жуда ҳам қизиққан. Маҳаллий радио-телевидение мактабини тамомлаганидан кейин ЛCН телеканалида ишлай бошлаган. Медиа саноатидаги фаолияти сабаб ҳам у турмуш ўртоғини учратган. Mercedes-Benz томонидан ташкил қилинган хайрия тадбирида бошловчиликка таклиф қилинади ва айнан шу тадбирда Жастин ҳам қатнашади.

    Пен Лиюан

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Хитой раиси Си Цзиньпин машҳурликда рафиқаси Пендан ортда деса ҳам хато бўлмайди. Улар ёшлигидаёқ бир-бирига кўнгил қўйиб учрашишни бошлаган, аммо бу вақтда Си эндигина сиёсатга қадам қўйган йигитча бўлса, Пен Хитой эстрадасида ўз ўрнини топиб бўлган юлдуз эди. Пен ижод муҳити ҳукм сурган оилада дунёга келган ва мусиқага қизиқа бошлаган.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Унинг онаси опера йўналишида ижод қилганига қарамай, Пен ҳарбий қўшиқлар куйлашни афзал билган. Барча давлат тадбирлари усиз ўтмайдиган бўлиб қолган ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар билан мухлислар қалбидан жой олган. Биринчи хоним сифатида Пен бугунги кунда чиқиш қилмай қўйган бўлса ҳам онда-сонда мухлислар кўзини қувнатиб туради.

    Вероника Ларио

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Силвио Берлусконининг рафиқаси Вероника театр ва кино актрисаси бўлган, аммо юқоридаги хонимлар сингари машҳур бўлмаган. У актрисаликни 70 йиллар ўртасида театрдаги песа ва сериалларда кичик роллардан бошлаган ва бу вақтда Италияда машҳур бўлган режиссёр ва актёр Энрико Мария Салерна билан севишиб юрган.

    Foto: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Айнан Энрико актриса иштирокидаги песаларни саҳналаштирган. Ижро давомида Ларионинг латофати ва актрисалик маҳорати Берлусконининг ҳам эътиборини тортган. Вероника у билан расмий турмуш қургунига қадар ҳам 10 йил бирга яшаган ва айнан шу вақтда бир неча машҳур фильмларда суратга тушган. Аммо турмуш ўртоғининг хиёнатидан кейин ажрашган ва шундан кейин бошқа актрисалар Берлусконининг қалбини забт этган аёл ролини ижро қилишни орзу қила бошлаган.

    Ненси Рейган

    Фото: Marie Claire

    Ненси Рейган номи билан машҳур бўлган Анна Френсис Роббинс фильмларда турли ролларни ижро этган. Унинг онаси театр ва кино актрисаси бўлган ва Кетрин Хепберн билан дугона эди, шунинг учун ёш Ненси драма бўлимига ўқишга кириб, карьерасини тез ва муаммосиз қуради.

    Қизиқарли биографик факт: қиз асосий ролларидан бирини ўрта мактабда, унга Жорж Кауфманнинг “Биринчи хоним” песаси асосидаги мактаб спектаклида бош ролни беришганда ўйнайди.

    Фото: Marie Claire

    Кўплаб танқидчилар Ненсининг юлдуз бўлиш учун етарлича истеъдодли эмас эди деб ҳисоблайди. Аммо унинг яна бир жиҳати бор эди: у фойдали алоқалар ўрнатиш ва суҳбатдошларини мафтун этишни биларди. Гарчи Голливуд унга ўзи хоҳлаган унвонни бермаган бўлса-да, Экран актёрлари гилдияси президенти бўлиб ишлаган бўлажак эри билан танишишига сабабчи бўлган. Унинг исми кўпчиликка маълум: бу Роналд Рейган эди.

    Фото: Marie Claire

    Никоҳдан кейин бўлажак президентдан фарқли ўлароқ Ненси кинодаги карьерасини тарк этади ва фақат кичик спектакллар ҳамда дастурларда пайдо бўлади, оиласини биринчи ўринга қўяди. Бироқ эр-хотин бир фильмда биргаликда рол ўйнашган — 1957 йилда “Денгиз жодугарлари” фильмида. Улар фильмда асосий ролларни ўйнаган.

    Фото: Marie Claire
    10.10.2023, 12:56   Изоҳ (0)   17781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандайдир сабаблар туфайли машҳур образлардан қуруқ қолган таниқли актрисалар (фото)

    05.10.2023, 16:55

    “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилган XXI асрнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    09.10.2023, 10:06

    30 ёшида Гиннес рекордини ўрнатган ва стереотипларни бузишдан қўрқмайдиган “Титаник” юлдузи — Кейт Уинслет 48 ёшда (фото)

    09.10.2023, 11:18

    Селена Гомес, Эмма Уотсон ва шахсий ҳаётда бахт топа олмаётган бошқа машҳур аёллар (фото)

    08.10.2023, 23:56

    АҚШда мушук тасодифан давлат IT тизимини ўчириб қўйди

    08.10.2023, 19:19

    “Барча даврларнинг энг яхши анимацион фильми”: Ўз даврида чет давлатларда ҳам хитга айланган совет мультфильмлари (фото)

    06.10.2023, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.