Тайванда “Коину” тўфони яқинлашгани сабабли мактаб машғулотлари тўхтатилди, бир қатор авиапарвозлар бекор қилинди.
Тайван марказий ахборот агентлиги аниқлик киритишича, 100 га яқин рейслар бекор қилинган, мактаблар ёпилган, бир қатор округларда муассасалар иши тўхтатилган ва паром қатнови чекланган.
Чоршанба куни эрталаб тўфон Тайвандан 230 км шарқда жойлашган бўлиб, шамол тезлиги секундига 53 метрга етган.
Бир кун олдин Тайван марказий метеорология бошқармаси тўфон ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. “Коину” пайшанбага ўтар кечаси оролнинг жануби-шарқий қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда.
Август ойининг охирида Гонконгга “Саола” супертўфони ёпирилган эди.
Изоҳ (0)