Стокгольмда кимё бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти совриндорларининг исмлари эълон қилинди.
Булар — америкалик олимлар Мунги Бавенди ва Луис Брюс, шунингдек, Американинг Nanocрйсталс Technology Инc компаниясида ишловчи совет ва рус олими Алексей Екимовлар. Мукофот олимларга “квант нуқталарини яратиш ва синтез қилиш усулини ишлаб чиққани учун” берилди.
4-октябр куни эрталаб Швеция ОАВ Қироллик Фанлар академияси кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи расман эълон қилинишидан бир неча соат олдин хатолик туфайли мукофот совриндорлари номини электрон почта орқали тарқатиб юборгани ҳақида хабар қилди. Рўйхатда Мунги Бавенди, Луис Брюс ва Алексей Екимовлар бўлган.
Шундан сўнг Қироллик Фанлар академияси мукофотни ким олиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмаганини, расмий эълонни кутиш кераклигини айтди.
2022 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти органик синтезнинг инновацион усуллари учун америкаликлар Каролин Бертоси ва Барри Шарплессга, шунингдек, даниялик Мортен Мелдалга берилганди.
Нобель ҳафталиги давомида 5-октябр куни адабиёт бўйича мукофот соҳиби эълон қилинади. 6-октябр куни Ослода тинчлик бўйича мукофот лауреати номи эълон қилинади, 9-октябрда эса иқтисод бўйича Альфред Нобель мукофоти совриндори номи маълум бўлади.
Изоҳ (0)