Қирғизистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига қирғизистонлик ҳайдовчи калтаклангани учун нота юборди. Бу ҳақда Оrda.kz хабар берди.
2 август куни россиялик сиёсатчи Элвира Вихарева такси ҳайдовчиси машинада спиртли ичимлик ичмасликни сўрагани учун йўловчи томонидан калтаклангани акс этган видеони эълон қилди.
Ҳужум қилган шахс россиялик тадбиркор Игор Майсурадзе экани айтилмоқда. Жабрланувчининг исми Шамил Муратов бўлиб, Қирғизистон фуқароси ҳисобланади. Воқеа Москвада содир бўлган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берган. Унда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборилгани айтилган.
Ҳодиса 18 июль куни содир бўлгани аниқланган. Дастлаб жабрланувчи Қирғизистон элчихонасига мурожаат қилмаган, аммо ҳозир унга зарур консуллик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)