Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик ҳайдовчи йўловчини уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси 23 ёшда бўлиб, Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси (баданга қасддан оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлимига олиб келиш) бўйича айбланмоқда.
Терговга кўра, Ўзбекистон фуқароси Мурино шаҳрига йўловчини олиб кетиш учун келган. Жабрланувчи салонда ўтиришдан бош тортган. Шундан кейин такси ҳайдовчиси эркакни оғзаки равишда “мажбурлашга” ҳаракат қилган.
Оқибатда йўловчининг жаҳли чиқиб, такси ҳайдовчисини урган. Ўзбекистон фуқароси ҳам худди шундай жавоб қайтарган. Эркак ерга йиқилиб, олган жароҳатларидан вафот этган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи йўловчининг ўлганини тушунгач, полициячиларни кутган ва улар уни бўлимга олиб кетган. Ҳозирда у икки ойга ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)