Тошкент вилояти Пискент туманидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида келиб чиққан ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 1 июль куни соат 12:00 да Тошкент вилояти Пискент тумани “Лоло ариқ” маҳалласида жойлашган Тошкент давлат ўрмон хўжалигига қарашли Ангрен ўрмон бўлими 1-участкаси ер майдонларида ҳудудида ёнғин содир бўлган. Вилоят ФВБ ва туман ФВБ бўлими ходимлари махсус ўт ўчириш машиналари ва ўрмончилар билан биргаликда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ (0)