Тошкент шаҳридан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам авиақатновлар қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Покистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди. Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.
Хусусан, икки мамлакат ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида томонлар Афғонистон ҳудуди орқали мултимодал ташувларни ривожлантириш зарурлигини қайд этиб ўтди. Шунингдек, Тошкент–Лаҳор–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш, Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар темирйўли қурилиши лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)