• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Маke Chilanzar Great Аgain”. Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманини ривожлантиришга доир қарорни имзолади: бизни нималар кутяпти?

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 июль куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. “Дарё” қонун ҳужжатини ўрганиб, яқин икки йил ичида ушбу ҳудудда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилаётгани таҳлил қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    320 гектарли “Индустриал ҳудуд”

    Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳудудида жойлашган 320 гектар майдонда 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги “Индустриал ҳудуд” ташкил этилади. Уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлади:

    • ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
    • юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш;
    • энергия тежамкор, экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;
    • ҳудудда транспорт, муҳандислик, йўл инфратузилмасини ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
    • корхоналарда “амалий мономарказлар” ташкил этиш орқали тадбиркорлик субъектлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

    200 миллион долларлик меҳмонхона

    “Бунёдкор” стадиони автотураргоҳининг жами 5,5 гектар ер участкасида қиймати камида 200 миллион доллар бўлган меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳни ўз ичига олган замонавий ишбилармонлик маркази қурилади.

    Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2023 йил якунига қадар замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаларини лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратиб беради.

    Коллеж майдонида “амалий мономарказ”

    Икки ой муддатда “Диёр” маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган майдонлари ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида “амалий мономарказ” ташкил қилиш учун ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ижарага берилади.

    Иккита янги трансформатор

    Туманда юкламаларни тақсимлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида  “Рубоий” нимстанциясида 1 та 40 минг кВт қувватли ҳамда “Чилонзор” нимстанциясида 1 та 25 минг кВт қувватли қўшимча янги трансформаторлар ўрнатилади.

    Сайилгоҳлар ташкил этилади

    Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналининг икки ён атрофини ободонлаштириш орқали канал атрофида аҳоли дам олиш маскани ва спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этилади.

    Бундан ташқари, Бунёдкор шоҳкўчаси ён қисмидан Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача оқиб ўтувчи 4,1 километр узунликдаги Қонқус ва Ангор каналининг Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлидан Наққошлик кўчасигача оқиб ўтувчи 1,7 километр узунликдаги қисми ободонлаштирилади ва сайилгоҳ ташкил этилади.

    Шунингдек, Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайилгоҳлар ташкил этилади.

    Chilonzor City

    Замонавий турар жой мажмуаларидан иборат Chilonzor City лойиҳасини амалга ошириш бўйича ер майдонлари чегараларига аниқлик киритилиб, аниқ ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф кирилади.

    Янги йўл ўтказгич

    Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада мунтазам вужудга келаётган тирбандликни инобатга олган ҳолда, ушбу чорраҳада замонавий йўл ўтказгич қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

    06.07.2023, 17:50   Изоҳ (0)   6531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон—Афғонистон йўналишида контейнер поезди йўлга чиқди

    06.07.2023, 17:30

    Тошкент вилоятида бедарак йўқолган йигит 2,5 йилдан буён қидирилмоқда

    06.07.2023, 17:10

    Тошкентдан Лаҳорга мунтазам авиақатновлар қайта тикланиши мумкин

    06.07.2023, 17:05

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    06.07.2023, 16:15

    Фарғонада бедарак йўқолган 52 ёшли аёл бир йилдан бери қидирилмоқда

    06.07.2023, 16:00

    Бўстонлиқдаги хонадонларга ўт кетди. Зоир Мирзаев воқеа жойига етиб борди (видео)

    06.07.2023, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.