Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas 14 ёшли икки нафар қизни уриб юборганди. ЙТҲдан 9 кун ўтиб ўқувчи қизлардан бири шифохонада вафот этди.
15 май куни 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Damas автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 24 май куни машина уриб юборган қизлардан бири — 2009 йилда туғилган М.Й. олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)