“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчиларни темирйўл чипталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолати аниқланган. Улардан бири 4 май куни 766-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездда содир бўлган. Яъни чиптага электрон тарзда бошқа шахсларнинг маълумотлари киритилган ҳолда қалбакилаштирилиб, бир нечта фуқаро ҳаракатланаётгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатда йўловчи поездларда хизмат текширувларини ўтказишда тегишли мутахассислар жалб қилиниб, йўловчи поездларда фирибгарлик йўли билан ҳаракатланадиган йўловчиларга қонунда белгиланган чоралар кўрилади.
“Темирйўл транспорти учун чипталарни фақат темирйўл чиптахоналарида ёки ъChipta.railway.uzъ расмий сайти орқали онлайн харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарни харид қилишда, шахсий ва уяли алоқа маълумотларингиз тўғри ва аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг”, — дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкентда харидор қалбаки пулга iPhone сотиб олгани аниқлангани, ИШИДга алоқадор Ўзбекистон фуқароларига сохта Қирғизистон паспорти тайёрламоқчи бўлган аёл ушлангани, Тошкентда беш нафар фуқарога “права” олиши учун сохта сертификат ясаб берган автомактаб ўқитувчиси жиноий жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)