• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бурни “уриб туширилган” Сфинкс, уйланиш учун ўзгартирилган ёш ва аслида пакана бўлмаган император — Наполеон Бонапарт афсоналарида ҳақиқат кўлами

    Ўтмишда кўплаб улуғ саркардалар ўтгани ҳеч кимга сир эмас. Лекин уларнинг оз қисмигина тарих зарварақларида ўз исмини ўчмас қилиб ёзиб кета олди. Бугун исталган одамга машҳур саркардаларни санаб бериш илтимоси билан юзланилса, Александр Македонский, Чингизхон каби жанговар ҳарбий услуб ярата олган жаҳонгирлар қаторида император Наполеон Бонапарт ҳам эслаб ўтилиши шубҳасиз. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида ушбу тарихий шахс атрофида қурилган ҳар хил уйдирмаларга ойдинлик киритади.

    Хоакин Феникс иштирокидаги “Наполеон” фильмидан кадр
    Фото: “Кинопоиск”

    У туғма саркарда эди. Турли ҳарбий ҳаракатларда қатнашган Наполеоннинг тажрибаси билан уйғун равишда унвони ҳам ошиб бораверди ва натижада 1795 йилга келиб у Франция армияси генералига айланди. Орадан бир йил ўтиб, Наполеон граф Богарненинг беваси мафтункор Жозефинага уйланди. “Тўёна” сифатида уни Италия шимолига жўнатиладиган улкан армияга қўмондон этиб тайинлашди. Бу унинг кейинги ҳарбий зафарлари учун қулай шарт-шароит яратди.

    Умуман олганда, унинг даҳолиги нафақат ҳарбий соҳада, балки ижтимоий жабҳалардаги ислоҳотларида ҳам яққол сезилиб турган. Ўша даврда Бонапартнинг ҳар ким ўзи истаган нарса билан шуғулланиш ҳамда ўзи истаган шахсга айланиш ҳуқуқига эга қабилидаги янги ахлоқий қарори такрорланмас шахсиятининг турли афсоналар билан тўлиб-тошиши табиий жараён эканини исботлайди.

    Бонапарт – пакана

    Бу чўпчак ўзини шунчалик оқладики, унинг ортидаги ҳақиқатни излашга ҳеч ким уриниб ҳам кўрмади. Ҳозирги кунда ҳам Наполеон исми ёдга олинса, биринчи галда одамлар кўз олдида унинг митти гавдаси намоён бўлади.

    Асл ҳақиқат шундан иборатки, Наполеоннинг бўйи 169 сантиметр бўлган. Бу, албатта, узунлик белгиси эмас, бироқ айни ўша даврда француз эркакларининг ўртача бўйи 165 сантиметрни ташкил этган. Бундан ташқари, Наполеон жуда баланд ҳисобланган Веллингтон герсогидан атиги олти сантиметр паст, адмирал Нелсондан эса етти сантиметр баланд бўлган.

    Солиштириш учун: сиёсат дарғаси Черчилл ҳамда рус шеърияти шоҳи Пушкин Наполеондан уч сантиметр, Совет Иттифоқи етакчиси Иосиф Сталин эса тўрт сантиметр паст бўлган, аммо улар тарихга паст бўйли одамлар сифатида муҳрланмаган.

    Фото: Wikipedia

    Наполеонга умрининг охирига қадар ҳамроҳлик қилган “кичкина капрал” лақаби Италия юриши пайтида, у 26 ёш бўлганида пайдо бўлганди. Аслида аскарлар унинг ёшини назарда тутиб шундай деган.

    Яна Италия армиясининг янги қўмондони Пьер Ожеронинг машҳур дағдағаси ҳам борки, уни эслаб ўтиш Наполеоннинг бўйи хусусидаги ҳақиқатга бизни янада яқинлаштиради. Бошқалар таърифлаганидек, баҳайбат жуссага эга янги қўмондон бўлажак императорга жаҳл билан шундай дейди: “Сиз менинг бошимдан баландсиз, лекин мени ҳақорат қилишда давом этсангиз, мен бу тафовутга барҳам бераман!”.

    Ўлчовлардаги чалкашликлар

    Биринчидан, ўрта асрлардаги узунлик ўлчовлари орасидаги фарқ тарихий чалкашликни келтириб чиқарди. Французлардаги фут ва дюйм инглизларникидан бир мунча фарқ қилар эди. Мухтасар қилиб айтганда, Наполеоннинг беш фут-у икки дюймлик бўйи Британия тизимида беш фут уч ярим дюймга тенг бўлган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу бўй кўрсаткичи инглизларда 169 эмас, 157 сантиметрни ташкил этган ва бу ёлғон ахборот фақатгина инглизлар пропагандасининг маҳсули эди. Кейинчалик машҳур чалкашликнинг оммалашуви устида моҳир карикатурачилар ишлади.

    Иккинчидан, Наполеон ўзига баландлиги беш фут ўн дюймдан (178 сантиметр) кам бўлмаган шахсий қўриқчилар олгани ҳам ушбу нотўғри қарашнинг туғилишига бир сабаб ўлароқ хизмат қилди. 

    Хоакин Феникс иштирокидаги “Наполеон” фильмидан кадр
    Фото: “Кинопоиск”

    Хуллас, императорнинг бўйи одатий одамларга қараганда паст ёки баланд экани унинг тарих чархпалагини ағдар-тўнтар қилиб юборгани ҳамда француз империяси олдидаги қийматига асло рахна солмади, аксинча корсикалик давлат арбобига “ўзгачалик” бахшида этди.

     Ўзгартирилган исм ва кичрайтирилган ёш

    Наполеоннинг фамилияси ҳеч қачон “Буонапарте” бўлмаган, худди қонхўр Гитлер ҳеч қачон “Шиклгрубер” бўлмагани сингари. Корсикалик аждодларининг фамилияси Бонапарте эди. Бу фамилия бўлажак императорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ҳамда у таҳсил олган Бриенн ҳарбий мактаби кадетлари рўйхатига ҳам қайд этилган.

    Баъзи манбаларда Наполеон суюкли хотини Жозефинага йўллаган мактубларида ўзининг италянча “Буонапарте” фамилиясини “Бонапарт” тарзида ёза бошлади ва шу тариқа фамилиясидаги битта ҳарфдан кечиб, “француз”га айланди, дейилган.

    Жозефина Наполеон билан танишгунига қадар оилали эди — 16 ёшида у Александр де Богарнега турмушга чиққан. Уларнинг икки фарзанди бўлган: ўғли Эжен ва қизи Гортензия. Эри Майнц мудофаасидаги ҳаракатсизлиги учун қалт этилгунга қадар, уларнинг никоҳи 15 йил давом этган. Ўшанда Жозефинани ҳам қамаб қўйишади, аммо тез орада ҳокимият алмашди ва у афв этилади. Турмуш ўртоғининг вафоти сабаб у бор нарсасидан айрилади. Молиявий аҳволини яхшилашга жазманлари, хусусан, виконт (Францияда барон билан граф ўртасидаги дворянлик унвони) Пол Баррас ёрдам бериб келган. У аёл ва унинг фарзандлари учун кошонани ижарага олиб, барча харажатларини қоплади. Айнан виконт Жозефинани Наполеон билан таништирган.

    Жозефина Богарне
    Фото: Wikipedia

    Улар кечки базмлардан бирида танишади: Баррас Жозефинага катта умидлар билдирилган генерал Наполеонни таништирди. Аввалига ёш бева унга шунчаки ёқади, бироқ кеча давомида у билан суҳбатлашиб, Наполеон аёлни ростан ҳам севиб қолади. Наполеон аёлдан 6 ёш кичик бўлиши ва бевалигига қарамай, Жозефинага уйланишга қарор қилади. Тўй иккала томон учун ҳам манфаатли эди: Богарне яна жамият томонидан ҳурмат қилинадиган хоним мақомига эга бўлар, Наполеон эса салонни бошқарадиган хотинининг нуфузли танишларини қўлга киритарди.

    1796 йилда севишганлар оила қуради. Никоҳ тенг бўлиши учун улар ҳужжатда ёшларини ўзгартириб кўрсатган: Наполеонга 1,5 ёш қўшилган бўлса, Жозефина 4 йилга “ёшарган”. Тўй муносабати билан бўлажак император рафиқасига ичига “Бу тақдир” дея ёзилган ёқут кўзли узук совға қилган. Аммо никоҳ маросимидан икки кун ўтиб, Наполеон Италияга хизматга чақирилган, Жозефина генералнинг барча илтимосларини рад этиб, у билан кетишни истамайди.

    Наполеон ва Жозефинанинг тўйи
    Фото: Wikimedia Commons

    Гизадаги Сфинкс ва Наполеон қўрқуви

    Мисрлик гидлар Наполеон Гизадаги Сфинксни кўриб, даҳшатга тушгач, бурнини уриб туширган ҳамда аскарларига у тарафга осмондан тўп отишни буюргани тўғрисидаги ҳангомани сайёҳларга тўлиб-тошиб айтиб беради. Аммо кўплаб тарихий суратлар ва ёзма манбалар сфинкс бурни анча олдин тушиб қолганини исботлайди. Бунинг аниқ сабаби келтирилмаган, ким билсин, кучли шамол ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши вақтга бардош берган ҳайкалга оз бўлса-да таъсирини ўтказа олгандир.

    Наполеон бундай буйруқ бера олмас эди, чунки император Қадимги Миср меросини, урф-одатларини қадрлагани қайд этилган қўлёзма ва хотираномалар мавжуд. Хусусан, генерал Жорж Сулаймоннинг “Наполеон ва Ислом” асарида муаллиф кўпгина кузатув ва мушоҳадаларига таяниб, Наполеоннинг ислом дини ва мусулмонларга бўлган ҳурмати баланд бўлганини ёзган. Жумладан, у Мисрга ҳужум қилиш арафасида қўл остидаги қўмондонларига шундай дейди: “Тўғри, кўпчилигимиз иймонли, эътиқодли кишилар эмасмиз. Лекин биз урушадиган ўлка мусулмонлар мамлакатидир. Биз уларнинг динини ҳурмат қилишимиз, урф-одатлари ҳамда қадриятларига бурун суқмаслигимиз керак”.

    Наполеон эгаллаб олмоқчи бўлган ҳудудидаги одамлар ҳурмати ва эътиборини қозониш учун шундай йўл тутгандир, деган фараз ҳам йўқ эмас. Наполеон мисрликларга қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, ўзи ва сфинкс орасидаги турли йиллар тафовути бу сафсатанинг ҳақиқат эмаслигига ишора қолдириб кетади.

    Наполеон Бонапарт
    Фото: Wikimedia Commons

    Корсикалик италян француз тилида равон сўзламаган

    Мана бу ҳақиқат. Боиси Наполеоннинг ота-онаси ўзаро италян тилида мулоқот қиларди. Наполеон тиллардан бўлак жуда кўп соҳада кенг тафаккурга эга, ҳатто иқтидорли ҳам эди. Математика ва шахмат борасида унга тенг келадигани йўқ эди.

    Мактабда ўқиб юрган кезларида лотин тили сабоқларига чидай олмасди. Ўсмирлик пайти эса немис тилини ўрганишга аҳд қилди, бироқ барибир ўргана олмади. Муқаддас Елена оролида эса инглиз тилини ўрганишга ҳаракат қилди, аммо унга умри етмади. 

    Франциялик рассом Жан-Батист Мозес томонидан чизилган “Наполеон ўлим тўшагида” картинаси
    Фото: AFP

    Албатта, француз тили бўйича кўникмалар бундан мустасно. Наполеонни бу тилда қийналиб сўзлаган дейиш мутлақо хато, чунки у француз тилини ниҳоятда пухта эгаллаган эди. У фақатгина Екатерина II ва Сталин каби сўзларга урғу қўшиб гапиришдан умрининг охиригача халос бўла олмади.

    30.04.2023, 15:40   Изоҳ (0)   12872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рим қўшинларини қўрқувга солган сиракузалик даҳо. Ерни жойидан силжитмоқчи бўлган ва қум зарраларини санаган Архимеднинг ўлдирилиши

    03.04.2023, 09:52

    “Умри эвазига илмий жасорат”. Икки марта Нобел олган, турли хиёнатларда “айбланган” ва дунёни ўзгартирган поляк олимаси — Мария Кюри тақдири  

    07.04.2023, 10:55

    Исёнкор йигитдан миллат отасигача. Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Maxатма Гандининг “туз юриши” ва унга уюштирилган суиқасд

    27.04.2023, 15:12

    Қушлар сабаб ёниб кетган самолёт, булдоглар ўртасидаги гўзаллик танлови, Жанубий Корея президентини кутаётганлар — ҳафта суратлари

    29.04.2023, 23:08

    Медведев Зеленскийнинг Қримни қайтариш ниятига учта жавоб таклиф қилди

    29.04.2023, 17:10

    “Фарзандларимни уруш тарбияламоқда”. Зеленский ўзини ёмон ота деб атади

    29.04.2023, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.