• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида ноқонуний йўл билан “права” олган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

    Тошкент вилоятида сохта сертификат эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

    Бугун, 28 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судида айбланувчи Дониёр Маҳаматов иши юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

    Маълум бўлишича, Маҳаматов муқаддам содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги сабаб ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум этилган. Кейин “права” олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгани ҳақидаги қалбакилаштирилган сертификатни ЙҲХБга тақдим этган ва чеклов сабабли сақланаётган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олишга эришган.

    Фото: “Дарё” 

    Дониёр Маҳаматов ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятини содир этганликда айбланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-кисми “б” қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга, 228-модданинг 3-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Маҳаматовга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун курсларда ўқидим. Кўп марта имтиҳон топшириб, ўта олмадим. Кейин бир номаълум шахс сертификат берди. Ундан фойдаланиб, “права” олдим. У сертификат қалбаки экан. Кейин тергов ўтказилди. Мана бугун суд ҳукми эълон қилинди. Бу қилмишимдан афсусдаман”, – дейди айбланувчи.

    Тошкент имтиҳон маркази ходими Жаҳонбек Эрназаров “Дарё”га берган интервьюсида Маҳаматовдан икки марта имтиҳон олганини айтди.

    Жаҳонбек Эрназаров 
    Фото: “Дарё”

    “Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун тайёрланганлардан назарий имтиҳон олиш билан шуғулланаман. Бу шахсдан (Д.Маҳаматовдан) икки марта имтиҳон олганман. Икковида ҳам йиқилган. Ўзи 5-6 марта имтиҳон топширган. Бўлажак ҳайдовчиларга маслаҳатим, яхшилаб тайёрланса, ўқиса, имтиҳондан биттада ўтиб кетади. Имтиҳон қийин эмас — ўқиган одам ўтади. Ўқимаган одамлар қийин бўлиб кетибди деб, баҳона қилади”, – деди у.

    Жаҳонбек Эрназаровнинг қўшимча қилишича, тестдан ўта олмаган аксарият ҳайдовчилар имтиҳон олувчиларга пора таклиф қилади.

    “Имтиҳондан ўта олмаган кўплаб ҳайдовчилар яхши баҳо қўйиб беришимиз учун пул таклиф қилади. Ўзимни таҳлилларимга кўра, ҳар икки одамдан бири пора беришга уринади. Бермоқчи бўлган пулининг аниқ суммасини айтади. Марказда 1,5 йилдан бери ишлаяпман. Афсуски, бундай ҳолатлар жуда кўп учрайди. Айрим ҳайдовчилар ишлаш ёки ўқиши натижасида “права” олиш учун билимларни яхши ўзлаштира олайди. Агар диққат билан ўқиб, ўрганилса, албатта имтиҳонлардан ўтиш мумкин. Бугунги кунда ҳар 100 нафар имтиҳон топширган ҳайдовчилардан 40 нафари биринчи топширишдаёқ ўтмоқда”, – дейди ходим.

    28.04.2023, 19:05   Изоҳ (0)   6025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “10 нафар чаққон бола коримизга яради”. Очиқ бюджетдан 2 млрд сўм ютиб олган бухоролик маҳалла раиси кўп овоз тўплаш сирини очди

    28.04.2023, 18:47

     Ўзбекистон Германия билан хирургия ва онкология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйди

    28.04.2023, 18:46

    Ироқ қамоқхонасидаги ўзбекистонлик маҳкума аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    28.04.2023, 18:33

    “Чегарадан ўтиш азоби сўхликлар сочини оқартирган” — Сўх чегарасининг оғриқли ўтмиши ва бугуни

    28.04.2023, 18:17

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг махсус вакилини қабул қилди

    28.04.2023, 17:53

    Тошкентда автомойкадан олиб қочилган машина ЙТҲга учраб, ташлаб кетилган ҳолатда топилди

    28.04.2023, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.