11 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остонадаги Энергетика вазирлиги биноси ёнида митинг ўтказган 126 нафар нефтчининг ҳаммаси қўлга олинди. Улар иш сўраб митинг ўтказган.
Қозоғистон Бош прокурори ўринбосари Жандос Умиралиевнинг сўзларига кўра, айни вақтда фуқаролар қўйиб юборилган. Ноқонуний ҳаракатнинг беш нафар иштирокчисига нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чораси қўлланилган.
“БерАли Мангистау” корхонасининг ишдан бўшатилган 150 га яқин ишчиси 11 апрель куни Остонадаги Энергетика вазирлиги олдида йиғилиб, уларни “ЎзенМунайГаз”га ишга жойлаштиришларини талаб қилган.
Нефтчилар “БерАли Мангистау” корхонаси тендерда ютқазгани учун ишсиз қолган.
Изоҳ (0)