• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 

    Банан томир тортишганда, брокколи юракка, булғор қалампири эса милк касаллиги учун шифодир. Саломатликка фойдали 9 та мева ва сабзавотни айнан қайси касалликларда даво бўлишини эътиборингизга ҳавола қиламиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

    Брокколи ва Соба лапшаси юракка шифо

    Артерия қон томири деворларини “беркитиб” қўядиган, юрак ва қон томир касалликларини келтириб чиқарадиган зарарли холестерин зарраларининг оксидланиши натижасидир. Улар билан курашиш учун организмга махсус антиоксидантлар — Соба лапшалари таркибида кўп бўлган рутин моддаси керак. Аммо бу антиоксидантлар янада самарали ишлаши учун, масалан, C витаминига бой брокколини у билан бирга истеъмол қилиш лозим.

    Кўпроқ энергия учун пиёз ва нўхат

    Темир ҳужайраларга кислород етказиб бериш учун масъул бўлган микроэлементдир. Темир танқислиги натижасида чарчоқ, бош айланиши ва ҳолсизлик кузатилади. Витамин ва қўшимчалар қабул қилишингиз мумкин ёки кўпроқ дуккакли маҳсулотлар (масалан, нўхат) билан бирга пиёз, саримсоқ истеъмол қилишни унутманг. Сабзавотлар таркибидаги олтингугурт бирикмалари темир ва синкнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.

    Тофу ва Чили қалампири – яллиғланишга қарши

    Организмда шаклланадиган яллиғланиш жараёнлари юрак ва қон томирларнинг соғлиғига хавф туғдиради, жиддий касалликлар, ҳатто, саратон ўсмасининг ривожланишига сабаб бўлади. Энг ёмони, улар узоқ вақт давомида яширин шаклда давом этишидир. Соя маҳсулотларида (масалан, тофу) мавжуд бўлган генистеин бирикмаси яллиғланишни камайтириши, жараённи бутунлай тўхтатиши мумкин. Унинг таъсири кучли бўлиши учун Чили қалампирида кўп учрайдиган антиоксидант капсаицин микроэлементи керак. Ҳафтада бир марта қалампир қўшилган тофу — бу яллиғланишнинг ажойиб профилактикаси бўла олади!

    Қизил булғор қалампири ва помидор — милкларни ҳимоя қилади

    C витамини танқислигининг биринчи аломати терининг тезда шикастланиши, яраларнинг секин битиши ва милкнинг қонашидир. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун қизил қалампир, салат барги, карам, помидор ва, албатта, цитрус меваларини кўпроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

    Ясмиқ — сурункали чарчоқдан халос қилади

    Қувват ва шижоатнинг етишмаслиги таомномангизда фолий кислотаси, барра сабзавотларда мавжуд бўлган Б витамини ва нўхат, ловия, ясмиқ каби дуккаклилар етишмаслигидан келиб чиқади.

    Барра сабзавотлар — шамоллаганда

    Рационда барра сабзавотларнинг етишмаслигининг яна бир белгиси шамоллаш тенденциясининг кучайиши ҳисобланади. Иммунитет тизимида C витамини етишмайди ва бу ҳолатда цитрус мевалари ҳам, барра сабзавотлар ҳам ёрдам бера олади. Қоида — мунтазам равишда!

    Маккажўхори — кучли хотира учун

    Лутеин — бу янги маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришга ва хотирада узоқроқ сақлашга ёрдам берадиган озуқа моддаси. У сабзи, брокколи, маккажўхори, помидор ва кўкатларда кўп. Агар ўқишда қийналаётганингизни ёки хотирангиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, ушбу сабзавотларни диэтангизга қўшиб кўринг. Ёрдам бериши аниқ!

    Резаворлар — стрессга қарши восита

    Стресс ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир, лекин у билан қандай курашишни ўрганиш жуда муҳим, чунки тажрибасиз организмнинг стрессга жавобларидан бири бу яллиғланиш жараёнидир. Шунинг учун ҳар доим рационингизда антиоксидантлар, полифеноллар ва каротиноидлар каби яллиғланишга қарши бирикмаларга бой озиқ-овқатлар бўлиши жуда муҳимдир. Уларнинг барчаси турли хил сабзавотлар ва меваларда, лекин энг асосийси — резаворларда мавжуд.

    Мушаклар тортишганда банан ва тарвуз

    Мушак тортишишининг пайдо бўлишининг олдини оладиган муҳим микроэлемент калийдир. Ҳаддан ортиқ спорт билан шуғулланганда ёки иссиқ мавсумда тез-тез кўчага чиққанда, умуман, шу каби ҳолатларда таомномада калий моддасининг кўп бўлиши муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу модда юракнинг меъёрий фаолияти учун зарур. Кундалик калий танқислигини тўлдиришнинг энг осон йўли бу банан истеъмол қилишдир. Битта ўртача катталикдаги мевада тахминан 420 мг калий мавжуд.

    Мавзуга доир:

    • Соғлиғингиз яхши ҳолатда эканини англатадиган 9 та аломат
    • Иммунитетга ёрдам: рух микроэлементига бой 7 та озиқ-овқат
    • Иммунитетни мустаҳкамлашнинг 8 та синалган усули
    22.03.2023, 20:22   Изоҳ (0)   14146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ: Тери қаришига сабаб бўладиган зарарли одатлар

    22.03.2023, 15:43

    Вазн йўқотишингизга тўсқинлик қиладиган 7 та хато

    21.03.2023, 15:45

    Помидор истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

    17.03.2023, 20:50

    Ақл тиши нима учун керак ва уларни олдириш зарурми?

    17.03.2023, 14:48

    Аёллар юрак хуружи ҳақида нималарни билиши керак? Белгилари ва олдини олиш чоралари

    17.03.2023, 10:47

    Фақат югуриш эмас: Ундан-да фойдали ва самарали 5 та машғулот 

    16.03.2023, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.