• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Судда прокурор доим устунликка эга, унинг айтгани бўлар, адвокат ҳаракати эса самарасиз чиқарди” — адвокат адвокатура мақомининг оширилиши ҳақида

    Суд жараёни иштирокчилари яхши билишади — илгари судларда қораловчи-прокурор ўзини худди вазиятнинг эгасидек тутар, судья ҳам асосан прокурор талаб қилган жазони белгиларди. Судланувчини оқлаши керак бўлган адвокат эса судга номига қатнашар ёки ҳар қанча жон куйдирмасин унинг гапи кўп ҳам инобатга олинмасди. Боиси шу пайтга қадар адвокат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси Конституция томонидан ҳимояланмаган эди. Янгиланаётган Конституцияга кўра эндиликда адвокатура ҳам, суд ва прокуратура билан тенг мақомда бўлади. Адвокатни, унинг шаъни, иш бўйича фаолиятини давлат ҳимоя қилади.

    Мазкур ўзгаришлар адвокатлар фаолияти яхшиланиши ва ҳимоя қилаётган мижозининг ҳуқуқлари таъминланиши учун қанчалик аҳамият касб этади? “Дарё” мухбири адвокат Муродилла Турсунов билан суҳбатлашиб, шу ҳақда қизиқди.

    “Тан олиш керак, шу пайтга қадар ҳам бизда адвокатура ҳақида бизда қонунлар, Жиноят процессуал кодексда адвокатларнинг юридик мақоми белгилаб қўйилган эди. Аммо ҳали адвокат мақомини прокурор ва судья билан тенглаштириш масаласи Ўзбекистоннинг бош қомусида акс этмаганди. Ўйлашимча, бу республикадаги барча адвокатлар фаолиятини яхшилашга қаратилган ижобий қадам бўлди”, — дейди 2016 йилдан бери адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Муродулла Турсунов.

    Адвокатнинг тан олишича, шу пайтга қадар суд жараёнларида адвокатларнинг даражаси судья ва прокурор мақомида бир неча баробарга кам бўлган.

    “Илгари адвокат судга қонуний тайёргарлик кўриб, ҳимояси остидаги айбдорни оқлаш учун барча далилларни тўплаб, судга тақдим қилса-да, бу далиллар билан танишишни ҳам истамаган прокурор иш ҳужжатларини ўқимай шу жиноят бўйича қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликдан келиб чиқиб, айбдорга муддат сўрарди. Масалан, ўғрилик бўйича 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўлса, прокурор 7 йил муддат сўраб, суддан чиқиб кетаверарди.

    Минг афсуски, судья ҳам асосан прокурор сўраган жавобгарлик бўйича жавобгарликка тортарди. Ҳолбуки адвокат ҳимояси остидаги фуқарони оқловчи, унинг бу жиноят ишига алоқадор эмаслигини исботловчи далиллар келтирса-да, адвокат тингланмасди. Тингланса-да, эътиборга олинмасди. Шунақа пайтларда адвокатларнинг барча меҳнати йўққа чиқарди. Ўзгартирилаётган Конституцияда бу каби ҳолатларни чеклаш учун адвокат мақомини оширилиши, бу давлат эътиборида, ҳимоясида экани айтилмоқда. Бу адвокатлар учун катта ютуқ аслида”, — дейди адвокат.

    Адвокатнинг маълумот беришича, яқинда унинг ҳимояси остидаги фуқарога босим ўтказилиб, содир этмаган жиноятини бўйнига қўйиш ҳолати кузатилган. Адвокат эса буни исботлаб берса-да, судда прокурор сўрови бўйича жавобгарлик белгиланган.

    “Куни кеча бир жиноят ишида қатнашдик. Айбдор гиёҳванд моддалар олди-сотдисида айбланаётган эди. Ҳимоям остидаги фуқарони Қарши шаҳридан ушлаб кетишган ва Бухорога олиб боришган. Энг ёмони ҳеч кимга хабар берилмай, адвокати огоҳлантирилмай уч кун давомида уни сабабсиз олиб ўтиришган. Шунингдек, ҳимоям остидаги фуқарога адвокатинг келиб-кетувчи сен биз билан қоласан, деб уни қўрқитиб, ўзлари хоҳлагандек айбига иқрор қилишган. Янги Конституцияда тилга олинаётган Миранда қоидаси бузилган.

    Бундан ташқари, тергов жараёнида ҳам айбланувчи судга олиб борилиб, менга хабар қилинмай, давлат томонидан ажратилган адвокат орқали ишни ҳал этишга уриниш бўлган. Хуллас суд айбланувчига нисбатан озодликдан чеклаш жазосини қўллаган. Аслида тақдим этилган ҳужжатларга кўра, оқланиши керак эди. 2-3 ой қамоқда ўтирган 19 ёшли йигит ўзига тайинланган ноқонуний жазога ҳам рози бўлиб, шикоят қилишни ҳам истамаяпти, мени тинч қўйишса бўлди деган фикрга келиб қолган”, — дейди Муродулла Турсунов.

    Адвокат янгиланаётган Конституциядан мамнун эканини, бу каби воқеа республика тарихида бўлмаганини айтмоқда.

    “Адвокатлар мақомини ошириш учун, уларнинг мавқейини прокурор ва судьяларга тенглаштириш учун адвокатларнинг дахлсизлигини ҳам таъминлаш керак. Янгиланаётган Конституцияда адвокатнинг шаъни ва иш фаолиятини давлат ҳимоя қилмоқчилиги таъкидланмоқда. Ўйлаймизки, бу уларнинг дахлсизлиги таъминланиши учун катта аҳамият касб этади”, — дейди адвокат.

    24.03.2023, 21:05   Изоҳ (0)   6155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси йирик корхоналар акцияларини сотиб олиши мумкин бўлади

    24.03.2023, 19:47

    Миграция агентлиги фуқароларни пул эвазига Японияга жўнатаётган тил марказларидан огоҳлантирди 

    24.03.2023, 19:33

    Самарқандда олтин қазиб олишга шароит қилиб бериш учун 1300 доллар олган шахс ушланди 

    24.03.2023, 19:17

    Қўйлиқ–Сергели метро йўналишида синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди 

    24.03.2023, 19:13

    9 баллгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати вазирлик томонидан эълон қилинмаган — ФВВ 

    24.03.2023, 18:23

    “Ташаббусли бюджет”да ботлар орқали овоз йиғиш мумкинми? Мутахассис жавоб берди

    24.03.2023, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    Дунё | 26 июн, 17:20

    Винисиус янги шартнома борасида “Реал” билан келиша олмади

    Спорт | 26 июн, 17:09

    Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:08

    Британия қироли Чарльз Netflix билан шартнома имзолади

    Лайфстайл | 26 июн, 17:05

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:01

    Кенияда ҳукуматга қарши намойишларда 16 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 26 июн, 16:45

    “Оғир кун”: юрак хуружлари энг кўп душанба куни юз бериши аниқланди

    Лайфстайл | 26 июн, 16:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.