• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон аҳолиси йирик корхоналар акцияларини сотиб олиши мумкин бўлади

    Шавкат Мирзиёев 24 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, ўтган ўн йилда 1,2 триллион сўмлик давлат активлари сотилган бўлса, 2022 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 11,3 триллион сўмга етган. Яъни сўнгги бир йилда ўн йил давомида қилинган ишлардан 10 карра кўп натижага эришилган.

    Таъкидланишича, бу борадаги ишлар ҳамма жойда ҳам бир маромда бормаган. Масалан, Тошкент вилоятида 112 та объект сотилиб, уларнинг негизида 150 та тадбиркорлик субъекти ва мингдан зиёд янги иш ўрни пайдо бўлган. 

    Лекин Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда ўтган йили савдога чиқарилган мулкларнинг 30 фоизи ҳам сотилмаган. Тармоқлар кесимида айтганда, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги мулкларнинг хусусийлаштирилиши суст.

    Умуман, жорий йил бошида 30 мингдан ортиқ давлат объектида ўтказилган хатлов бу борада ишлар ҳали кўплигини кўрсатган. Шу сабабли бугун давлат раҳбарининг қарори билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унда учта йўналишда – акция, кўчмас мулк ва IPO бўйича хусусийлаштириш режалари белгиланган.

    Биринчидан, 1 мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади. Иккинчидан, 1 мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади. Уларда 600 гектар ер ва 1 миллион квадрат метрли бино-иншоотлар мавжуд.

    Ушбу объектларни сотишни тезлаштириш учун мулкларни сотишга тайёрлаш муддати ҳозирги 80 кундан 48 кунга қисқартирилади. 2 минг квадрат/метргача бўлган объектларни тадбиркорларнинг мурожаати асосида тўғридан тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.

    Учинчидан, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши “халқчил IPO” орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, “Ўзтелеком”, Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.  Бунда аҳолига акцияларни тўғридан тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.

    Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур дастур самарасида жорий йилда 13 триллион сўм тушум таъминланади, 3 мингта янги корхона ташкил этиш ва 50 мингта иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади. Йиғилишда ушбу вазифалар барча ҳудуд ва тармоқлар кесимида муҳокама қилинди. Мутасаддилар дастур ижросини таъминлаш бўйича ҳисобот берди. 

    Хусусийлаштириладиган давлат мулклари имкониятини аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот қилиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда уларга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди. Йирик давлат компанияларини капитал бозорига олиб чиқиш, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    24.03.2023, 19:47   Изоҳ (0)   7702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миграция агентлиги фуқароларни пул эвазига Японияга жўнатаётган тил марказларидан огоҳлантирди 

    24.03.2023, 19:33

    Самарқандда олтин қазиб олишга шароит қилиб бериш учун 1300 доллар олган шахс ушланди 

    24.03.2023, 19:17

    Қўйлиқ–Сергели метро йўналишида синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди 

    24.03.2023, 19:13

    9 баллгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати вазирлик томонидан эълон қилинмаган — ФВВ 

    24.03.2023, 18:23

    “Ташаббусли бюджет”да ботлар орқали овоз йиғиш мумкинми? Мутахассис жавоб берди

    24.03.2023, 18:19

    Ўзбекистонда зилзила: бинолар бардошлими, яна ер силкиниши кутиляптими?

    24.03.2023, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Counter-Strike 2, Dota 2 ва GTA мусулмонлар учун тақиқланган — Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси

    Қозоғистон | 26 июн, 13:32

    Нега макияж тез оқиб кетади? Ҳамма аёллар йўл қўядиган 5 хато

    Гўзаллик | 26 июн, 13:24

    Аёли ва отасини тупроққа қўйган, тақиқларга учраган “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 53 ёшда 

    Маданият | 26 июн, 12:59

    “Манчестер Сити” футболчиси 2-3 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 26 июн, 12:40

    Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:38

    Трамп НАТОнинг мудофаа харажатини оширишини “катта ғалаба” деб атади

    Дунё | 26 июн, 12:26

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.