• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда жамоат жойларида кабутарларга ем бериш тақиқланди

    Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жамоат жойларида кабутарларга ем бериб, боқиш тақиқланди. Бу қарор мамлакатда катта баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Маълум қилинишича, мамлакатда қарама-қарши томонларнинг баҳси тобора кескинлашмоқда. Бир томонда — соғлиқни сақлашни ўйлаётган мутасаддилар, бошқа томонда эса кабутар боқишни қадрият ва муқаддас амалиёт деб биладиган жамоалар. 

    Мумбайда сўнгги кунларда ўн йиллардан буён фаолият юритган кабутархоналар ёпилгач, юзлаб одамлар норозилик уюштириб, икки маротаба полиция билан тўқнашув юз берган. Айрим норозилар очлик эълон қилиш билан ҳам таҳдид қилган. Расмийлар бу қарорни кабутарлар нажаси соғлиққа хавф туғдираётгани билан изоҳламоқда. Тадқиқотларга кўра, кабутар нажаси нафас йўллари касалликлари, ўпка шамоллаши ва ҳатто ўпканинг қисқаришига олиб келиши мумкин. Ҳиндистон бўйлаб ушбу турдаги қушлар сони 2000 йилдан бери 150 фоизга ошгани айтилмоқда. Уларнинг ҳар бири атроф-муҳитни йилига 15 килограммгача ахлат билан ифлослантиради.

    Деҳлида 2024 йили 11 ёшли бола ўпкада яллиғланиш келтириб чиқарадиган гиперсенситив пневмония касаллигидан вафот этган. Шифокорлар касалликнинг сабабини кабутар ахлати ва патлари билан изоҳлаган. Пулмонолог РС Пал BBC’га бундай ҳолатлар тез-тез учрашини таъкидлаб, шундай деди:

    “Ҳатто кабутарни тўғридан-тўғри боқмасангиз ҳам, уларнинг дераза токчалари ёки балконларда қолган ахлати ушбу касалликни келтириб чиқариши мумкин”.

    Унинг айтишича, кабутарлар билан доимий алоқада бўладиган одамларда бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекциялар ҳам кўп учрайди. Шу хавотирлар сабаб Мумбай маъмурияти кабутар боқишни тақиқлаб, кабутархоналарни бузиш ишларини бошлаб юборган. Бироқ бу қарор қушларни боқишни ибодат сифатида қабул қиладиган Жаин жамоаси ва ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Уларнинг фикрича, тақиқ туфайли минглаб кабутарлар очликдан қирилиб кетиши мумкин.

    Мутахассислар эса мувозанатли ечим зарурлигини таъкидламоқда. Ҳайвон ҳуқуқлари ташкилотлари кабутар боқишни маълум соатларда — эрталаб ва кечқурун — рухсат этишни таклиф қилган. Бу орқали ҳам жамоат саломатлиги, ҳам одамларнинг қушларга меҳрини сақлаб қолиш мумкин. Деҳлилик фуқаро Сайид Исматнинг айтишича, у 40 йилдан бери кабутарларни боқиб келади ва уларни ўз оиласи деб билади.

    “Улар айбдор эмас. Кабутарлар барча мавжудотлар ичида энг маъсумидир. Уларга озгина яхшилик бўлса бас”, деди Исмат.

    Ушбу муаммо фақатгина Мумбайда мавжуд эмас. Мисол учун, Венецияда ҳам тарихий майдонларда кабутарларни боқиш тақиқланган. Бундан ташқари, Сингапурда ҳам бундай ҳаракатларга катта жарималар солинади. Нью Йорк ва Лондонда эса кабутар озиқлантириш зоналари тартибга солиниб, назорат остига олинган.

    Ҳиндистон Олий суди пойтахт Деҳли кўчаларини дайди итлардан зудлик билан тозалаш бўйича қарор чиқаргани ҳақида хабар берилган эди. Қарорга мамлакатдаги хавотирли даражадаги қутуриш ҳолатлари ва ит ҳужумлари сабаб бўлган. Узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган дайди итлар муаммоси 11 август куни тегишли қарор чиқарилиши билан якунланган.

    18 август, 16:05   Изоҳ (0)   273
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#кабутар#ем бериш#тақиқланди#Мумбай#ахлат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Сингапур модели асосида иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 18:15

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.