Асли чеченистонлик бўлиб, Бирлашган Араб Амирликлари байроғи остида октагонга чиқиб келаётган 31 ёшли спортчи Ҳамзат Чимаев UFC ўрта вазн (-84 кг) тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритди. У промоушен тарихида мағлубиятсиз серия орқали бундай ютуққа эришган 16-жангчига айланди.

Шу тариқа Чимаев ушбу промоушендаги фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди ва UFC’да мағлубиятсиз чемпионликка эришган спортчилар сафидан ўрин олди. Бунгача UFC тарихида фақат 15 нафар жангчи чемпионликни мағлубиятсиз серия орқали қўлга киритган.
Улар орасида қуйидаги спортчилар бор:
- Марк Колман (1997)
- Ренди Кутур (1997)
- Тим Силвия (2004)
- Рашад Эванс (2008)
- Лиото Мачида (2009)
- Шейн Карвин (2010)
- Кейн Веласкес (2010)
- Ронда Роузи (2012)
- Крис Уайдман (2013)
- Йоанна Энджейчик (2015)
- Ҳолли Ҳолм (2015)
- Коди Гарбрандт (2016)
- Ҳабиб Нурмагомедов (2018)
- Исроил Адесаня (2019)
- Илия Топурия (2024)
Маълумот учун, Ҳамзат Чимаев 2025 йил 17 август, якшанба тонгида АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган UFC 319 турнирида жанубий африкалик Дрикус дю Плессис устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритди.
Изоҳ (0)