• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ички органлари ишдан чиқиши мумкин”. Саакашвилининг ўғли отасининг саломатлиги ҳақида гапирди 

    Эдуард Саакашвили Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида отаси, Грузиянинг учинчи президенти Михаил Саакашвили оғир хасталиги ва ҳаёти хавф остидалигини айтди.

    Фото: Видеодан кадр

    Эдуард Саакашвили отасини охирги марта 2022 йилнинг кузида кўрганини айтди. Шундан кейин у узоқ вақт Грузияда бўлган бўлса-да, отаси билан кўришиш имкони бўлмаганини таъкидлади. Эдуард Саакашвилининг соғлиғидаги ўзгаришларни ОАВ ва яқинлари орқали билган.

    “Гап отамнинг ички органлари ишдан чиқиши ҳақида кетмоқда. У деярли икки баравар вазн йўқотди. Унда неврологик муаммолар бор, мия шикастланиши, хатти-ҳаракати ўзгаргани эҳтимоли бор. Яъни уни охирги марта кўрганимда ҳам жуда ёмон аҳволда эди. Энди эса қариндошларимдан унинг аҳволи анча ёмонлашганини билдим. У қаттиқ касал ва ҳаёти хавф остида”, — дейди Эдуард Саакашвили.

    У Михаил Саакашвилининг қамоққа олиниши сиёсий қарор эканини айтиб, унинг озод этилиши ёки яна қамоққа олиниши ҳам сиёсий қарор бўлишини билдирди.

    Эдуарднинг таъкидлашича, у Грузия ҳукумати “маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан тўғри қарор” қабул қиладиган “шароит яратишга” ҳаракат қилмоқда.

    “Айни пайтда Европарламент уни озод қилишга даъват этувчи бир қанча резолюцияларни қабул қилди. Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат Грузия ҳукуматига отамни даволаниш учун қўйиб юбориш бўйича расмий мурожаат йўллади. Франция президенти Эммануэл Макрон яқинда матбуот анжуманида бу ҳақда гапирди. Европада доимий эътиборнинг мавжудлиги муҳим жараён. Чунки бу Грузия ҳукуматини тўғри қарор қабул қилишга ундайди, деб ўйлайман. Охир-оқибат, улар уни озод қиладими ёки йўқми, Грузия ҳукуматига боғлиқ”, — деди у.

    Саакашвилини Грузияда ҳибсга олиш ва қийноқлар

    2021 йил 1 октябрда Саакашвили саккиз йил ичида биринчи марта муниципал сайловлар арафасида Грузияга қайтганида ҳибсга олинган. У бир қанча жиноий ишларда, хусусан, 2005 йилда грузиялик собиқ депутат Валерий Гелашвилига ҳужум уюштирганликда айбланмоқда. Бунинг учун у аллақачон сиртдан олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Ҳибсга олингандан сўнг Саакашвили дарҳол очлик эълон қилган ва у 2021 йил 19 ноябрда очликни тўхтатишга рози бўлган. 29 ноябрь куни Саакашвили ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта судга олиб борилган ва ҳибсда қийноққа солинганини айтган. У ўзига қўйилган айбловларни сиёсий таъқиб, ўзини эса сиёсий маҳбус деб билади.

    Узоқ давом этган очлик эълонидан сўнг сиёсатчининг аҳволи оғирлашган, шу сабабли у Рустав қамоқхонасидан Горидаги ҳарбий госпиталга ўтказилган.

    2022 йил декабрида Украина Ташқи ишлар вазирлиги ўша пайтда Тбилисидаги Vivamedи тиббиёт марказида бўлган Саакашвилининг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашганидан чуқур хавотирда эканини билдирган.

    2023 йилнинг 1 февралида Украина президенти Владимир Зеленский Грузия ҳукумати Саакашвилини “омма олдида қийноққа солиб, ўлдираётганини” айтди. Саакашвилининг ўзи эса Украинадаги уруш ғалабасигача яшай олмаса, юрагини Киевга дафн этишга чақирди.

    16.03.2023, 23:10   Изоҳ (0)   6349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Грузия ҳукуматини зудлик билан Саакашвилини Киевга топширишга чақирди

    02.02.2023, 20:17

    “Саакашвили афв этилган тақдирда ҳам озодликка чиқмайди” — Грузия президенти 

    08.02.2023, 22:20

    “Москва Тбилисида ҳокимиятни эгаллашни режалаштирмоқда”. Саакашвили Грузия президентига мурожаат йўллади

    28.02.2023, 10:50

    Саакашвили аҳволи “ўлим ёқасида” эканини маълум қилди

    13.03.2023, 09:56

    Пентагон расмийси Қуёш тизимига ўзга сайёралик космик кема ташриф буюраётганини айтди

    16.03.2023, 21:57

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади

    16.03.2023, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.