Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги дам олиш маскани кимошди савдосига қўйилганди.
10 март куни бўлиб ўтган савдоларда Миллий банкка тегишли оромгоҳ 76,7 млрд сўмга сотилди.
Дам олиш масканига тегишли ер участкасининг умумий майдони — 31,3 гектар. Оромгоҳдаги биноларнинг майдони — 1 275 квадрат метр. Бинода сув ва электр таъминоти мавжуд, газ ва канализация эса йўқ.
Оромгоҳ мебел, ошхона анжомлари ва махсус техникалар билан савдога чиқарилганди.
Аукционга қўйилган дам олиш масканининг бошланғич баҳоси — 73 млрд сўм эди. 10 март куни оромгоҳ “Сармоядор” компаниясига 76,7 млрд сўмга сотилди.
“Сармоядор” 2017 йилда ташкил қилинган ва 27,6 млрд сўм устав капиталига эга. Ушбу компания Бахтиёр Maxкамовга тегишли. У яна Vision Soft ва Эуророадс каби компанияларга ҳам эгалик қилади.
Изоҳ (0)