Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасидаги “Пахтакор” — “ОКМК” учрашуви якунига етди. Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 17-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Рубен Санчес томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида “Пахтакор” ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Игор Сергеев. Ўйин якуни арафасида, аниқроғи 81-дақиқада Санчес ўзининг дублини нишонлаб, “ОКМК”га муҳим ғалабани тақдим этди.
Мазкур ғалабадан кейин Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 33 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган бўлса, “Пахтакор” 29 очко билан 6-ўринни банд этган.
Ўзбекистон Суперлигаси
17-тур
5 май, сешанба
“Пахтакор” — “ОКМК” 1:2
Голлар: 0:1 — Санчес (17), 1:1 — Сергеев (47), 1:2 — Санчес (81)
Изоҳ (0)