• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ари чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш учун нималарни билиш керак?

    Асаларилар одамларни деярли чақмайди, аммо баъзан бундай ҳолатлар юз беради. Асалари чаққанда қандай чоралар кўриш кераклигини ҳамда аллергик реакцияни ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш лозимлиги хусусида қуйида батафсил билиб олинг. Чунки айни баҳор мавсумида тўсатдан қўлингизни ари чақиб олиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Асаларилар энг фойдали ҳашаротлардан биридир. Улар ўсимликларни чанглатиш, одамларга мўл ҳосил олиш, асал, мум ва бошқа зарур моддаларни ишлаб чиқаришга ёрдам бериш билан шуғулланадилар. Шунингдек, асалари заҳри шифобахш ҳисобланади. Тўғри, агар ари тасодифан сизни чақиб олса, бу фойдалими ёки йўқ, буни эсингизга ҳам келтирмайсиз.

    Одатда, ари одамларга нисбатан ҳеч қандай тажовузкорлик кўрсатмайди — бу табиатан хотиржам ҳашарот ва унинг одамлар билан иши йўқ. Муаммо икки ҳолатда пайдо бўлиши мумкин - агар одам ари учун жозибали кўринса (масалан, у ўткир гул ҳидли атир сепиб олганда, бу ҳид ариларни ўзига жалб этади) ёки ари ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлса. Иккинчи ҳолда, вазият қуйидагича содир бўлади: бир киши асалари уясига жуда яқин келган ва бу уялардаги арилар уни ўзлари учун хавфли деб ҳисоблашади. Яна бир вариант — агар ари тасодифан янги узилган мевалар ёки резаворлар билан тутилган бўлса. Дарвоқе, бу жуда хавфли ҳолат, чунки ари оғиз бўшлиғидан чаққанда шиш пайдо бўлади, ўз навбатида, нафас олишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

    Асаларилар бир марта чақади. Гап шундаки, уларнинг ниши чаққанда терига ёпишиб қолади ва ҳашаротлар уни тортиб ололмайди. Заҳар жуда кўп турли хил моддаларни ўз ичига олади ва улардан бири гистамин бўлиб, организмда аллергик реакция белгилари учун жавобгар бўлган модда билан бир хил. Масалан, ари чақиши натижасида шишнинг пайдо бўлиши. Бунга қўшимча равишда, заҳар таркибида оқсиллар, ферментлар, кислотали, ишқорий ва бошқа компонентлар, шунингдек, бошқа асалариларни ўзига жалб қилувчи моддалар мавжуд, шунинг учун, айтайлик, уянинг ёнида одамни ари чаққан бўлса, у дарҳол бу жойдан кетиши керак, токи бошқа “ҳамкасблар” учиб келмасин.

    Асалари чаққандан кейин нима бўлади?

    Агар сизни ари чаққан бўлса, биринчи навбатда ўткир оғриқни ҳис қиласиз. Асалари чаққанда ўзидан терига заҳар юборади. Ҳашаротнинг ниши терида қолади ва заҳар бир мунча вақт оқиб чиқади. Сўнг ари чаққан жой қизариб кетади, шиш ва унинг марказида кичик оқ нуқта пайдо бўлади. Одатда жараён шу ерда тугайди, аммо тахминан 0,5-2 фоиз одамлар аллергик реакцияга дуч келишади. Мана, бундай ҳолат кузатилганда, нималар рўй беради:

    • ари чақишидан кейин шишиш пасаймайди, аксинча, катталашади;
    • чаққан жой қичишади, унинг устида тошма пайдо бўлади, қичишиш бутун танага тарқалади;
    • нафас олиш қийинлашади;
    • кўнгил айниши, ҳатто, қусиш пайдо бўлади;
    • бош айланади;
    • лаблар, юз, томоқ шишади;
    • оғир ҳолатларда у онгни йўқотиши мумкин.
      Фото: The воиcе маг

    Бундай ҳолларда 03, 112, 103 рақамларига (минтақага ва операторга қараб) қўнғироқ қилиб, дарҳол тез ёрдам чақириш керак. Аллергия реакциясининг камдан-кам учрайдиган, аммо ўта хавфли кўринишларидан бири бу анафилактик шок бўлиб, у ҳашаротлар чақиши натижасида ҳам пайдо бўлади. Унинг биринчи аломатлари, агар ари чақиши ҳақида гапирадиган бўлсак, бу тананинг ҳаддан ташқари реакцияси. Агар шиш жуда тез пайдо бўлиб, чақилмаган тўқималарга тарқалса, оғриқ кутилмаганда кучли бўлса ва ўтиб кетмаса, бутун тана қичиса, босим кескин пасайса, бош оғриса бундай ҳолларда шошилинч шифокор ёрдами зарур. Босимнинг пасайишидан кейин ларингеал шиш, нафас олиш спазмлари ва гипоксия бошланади. Бундай ҳоллар бир неча соат, ҳатто, бир неча дақиқа ичида содир бўлиши мумкин, шунинг учун бемор тиббий ёрдамга қанчалик тез мурожаат қилса, унинг омон қолиш эҳтимоли шунчалик кўпроқ бўлади. Анафилактик шок билан касалланган ҳар 10 кишидан 1-2 нафари вафот этади.

     

    Асалари чаққан заҳоти нима қилиш керак?

    Фото: The воиcе маг

     

    Асалари чақиши учун биринчи ёрдам бошқа ҳашаротлар чақиши билан бир хил алгоритмга мувофиқ кўрсатилади:

    • Нишга тегманг. Ҳеч қандай ҳолатда уни бармоқларингиз билан тортиб олманг ва уни ярадан сиқиб чиқарманг. Бирор нотўғри ҳаракат билан чаққан жойдаги заҳар қопини эзиб ташлайсиз ва жабрланувчи ноқулайликнинг қўшимча қисмини бошдан кечиради. Нишни пинсет, игна ёки пичоқ қирраси билан тортиб олинг — ари чаққанда чаққан жойга қанчалик кам зарар етказсангиз, жабрланганлар учун шунчалик яхши бўлади.
    • Ярани тоза сув билан ювиб ташланг, совун ишлатишингиз мумкин. Кейин унга бирор антисептик қўйинг, зарарланган жойда турли хил микроорганизмлар бўлиши мумкин, яқин танишлар билиб-билмай сизни хурсанд қилишлари даргумон. Асалари чаққан жойга содали эритмани ҳам қўйса бўлади — бу қичишишни енгиллаштиради ва заҳарнинг кислотали таркибий қисмларини зарарсизлантиради.
    • Асалари чақиши натижасида ҳосил бўладиган шишишни камайтириш учун совуқ компрессни қўлланг. Бу жойга совуқ нам сочиқни, музлатгичдаги сабзавотлар солинган қопни (яхшиси уни матога ўраган ҳолда) қўлланг.
    • Кўпроқ сув ичинг. Сув тўқималар орқали аллақачон тарқалиб кетган заҳардан тезда халос бўлишга ёрдам беради.
    • Агар аллергия белгилари мавжуд бўлса, сиз супрастин, сетрин, кестин, фенистил, каламин сингари ари чақишини даволашга ёрдам берадиган препаратларни қабул қилинг. Ҳар қандай антигистамин фойда беради. Ёдда тутингки, биринчи гуруҳ дорилари (супрастинлар) уйқучанликка олиб келади, аммо улар тезроқ таъсир қилади.

    Таъкидланганидек, кучли аллергик реакция ҳолатида тез ёрдам чақириш зарур. Бундан ташқари, агар ари одамнинг кўзидан, оғиз бўшлиғидан чаққан бўлса (масалан, олма бўлагини сезмасдан оғизга ари билан бирга оғизга солганда) шифокорга мурожаат қилиш керак. Бундан ташқари, бир нечта арининг чақиши ҳам хавфлидир, чунки бу ҳолда танадаги заҳарнинг концентрацияси анча юқори бўлади ва шунга мос равишда салбий оқибатлар эҳтимоли ҳам ортади.

    Ўзингизни асалари чақишидан ҳимоя қилиш жуда осон: асалари кўп бўладиган боғлар, гулзорлардан узоқроқ юринг, қишлоққа ёки ўрмонга борадиган бўлсангиз, ўткир ҳидли атирлардан фойдаланманг, мева ва резаворларни ўзингиз истеъмол қилишдан ёки болага беришдан олдин эҳтиёткорлик билан текширинг. Биз такрорлаймиз: асаларилар одатда тажовузкор эмас, агар сиз уларга тегмасангиз, улар ҳам сизга тегмайдилар.

    Мавзуга доир:

    • Шакар упаси қонни тўхтатади, пиёз шишни қайтаради. Кичик жароҳатларда катта ёрдам берадиган маҳсулотлар
    • Биринчи ёрдам: Бурун қонаганда, куйиб қолганда ва синиш жароҳатида нима қилиш ёки қилмаслик керак?
    12.03.2023, 10:12   Изоҳ (0)   73540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Узоқ умр кўришни истасангиз, тарк этишингиз керак бўлган 6 та одат

    11.03.2023, 11:40

    Шошилинч тарзда дерматологга мурожаат қилиш кераклигининг 9 та аломати

    11.03.2023, 09:31

    Кунига бир чой қошиқдан ортиқ туз истеъмол қилманг: ЖССТ огоҳлантирди

    10.03.2023, 21:35

    Тиш оғриб, ёноқ шишса, уй шароитида биринчи ёрдам кўрсатиш учун нима қилиш керак?

    09.03.2023, 17:57

    Ошқозондаги оғирлик ҳиссини қандай бартараф этиш мумкин?

    09.03.2023, 15:20

    Овқат ейишни умуман хоҳламасангиз, нима қилиш керак?

    07.03.2023, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.