Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бўлиб ўтди.
7 февраль кунги суд мажлисида судланувчиларни сўроқ қилиш бошланиб, Ш. Аширбеков, А. Есемуратов, К. Бегалиев, З. Пиржанов, Р. Досимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, Р. Баимбетов, А. Мирзамбетов, Н. Генжебаев, З. Таджимуратов, П. Есенгелдиев, О. Мамутов, А. Жумабеков ва А. Науризбаевнинг кўрсатмалари тингланган.
8 февралдаги суд мажлисида эса судланувчилар М. Рахманов, И. Аитмуратов, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, А. Шарапов, И. Полатов, А. Сейтмуратов, М. Пирлепесов, Е. Қанаатов, А. Хожаназаров ва Н. Хабипов сўроқ қилинган.
9 февраль кунги суд мажлисида судланувчилар Д. Надирбаев, Р. Жумабаев, Д. Раманов, Р. Султаниязов, Н. Бауетдинов, К. Ешжанов, О. Курбанов, Т. Исмаилов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов ва Н. Дуйсенбаевнинг кўрсатмалари тингланган. Кейинги суд мажлиси 13 февраль куни ўтказилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)