Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспортлар учун 9 февраль куни соат 13:30 да вақтинча ёпилганди. Соат 23:30 да довонда автомобиллар ҳаракати қайта тикланди.
“Қамчиқавтойўл” томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган чора-тадбирлардан сўнг довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун ҳаракат тўлиқ қайта тикланган.
“Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб қоламиз”, дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ Ангрен шаҳрида “Ангрен” темирйўл вокзали орқали йўловчилардан 806 нафари водийга кузатилган. Ангренда мавжуд 4 та меҳмонхона ҳамда овқатланиш мажмуасида 200 нафардан зиёд фуқарога зарур хизматлар кўрсатилган.
Изоҳ (0)