• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Воқеа уч йил ўтиб, яна такрорланди: Деҳқонободда кўчки содир бўлиши, темир йўлни ишдан чиқарди

    Хабарингиз бор, бугун Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида содир бўлган кўчки сабаб темир йўл ишдан чиқди. Натижада поездлар ҳаракати тўхтатилди.

    Қайд этилишича, бугун соат 06:10 да Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-км 5-6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлган. Шу сабабли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилиб, ҳолатни бартараф этиш мақсадида ҳудудга мутахассислар жалб қилинган.

    Қўшимча қилинишича, мазкур воқеа 2023 йилнинг 9 февраль куни 80/79-сонли Тошкент—Термиз—Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон—Сариосиё—Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракатининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлган.

    Деҳқонободда бундай воқеа дастлаб 2019 йилнинг апрель ойида содир бўлганди.

    2019 йил 6 апрель куни соат 02:08 да Деҳқонобод тумани ҳудудида юк поезди кучли жала оқибатида чўккан темир йўл участкасида тиқилиб қолди. Ҳодиса Оқработ—Деҳқонобод темир йўлининг 98-километрида содир бўлганди.

    56 та вагондан (уларнинг 26 тасида юк бўлган, 30 таси бўш) темир йўл таркибини бошқариб келаётган иккита электровоз кучли ёғингарчиликлар натижасида 2,5—3 метрга чўккан 50—60 метр узунликдаги участкада тиқилиб қолган. Сўнгра манёврли электровоз ёрдамида темир йўлнинг чўккан қисмидан 56 та вагон текис сатҳга олиб чиқилган. Ўша пайтда темир йўл участкасини қайта тиклаш учун “Ўзбекистон темир йўллари”нинг иккита авария-қутқарув поезди, Қарши ҳудудий темир йўл узелининг 180 нафар ходими ва техникалари жалб қилинган.

    Бундай ҳолат ўша йили 30 апрель куни соат 21:25 да Тошгузар—Бойсун—Қумқурғон темир йўлининг 103-километрида Сариосиё—Тошкент йўловчи поезди ўтаётган вақтда ҳам содир бўлган.

    “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг Ахборот-таҳлил медиамаркази ўша пайт ОАВ сўровига жавобан ҳодиса “Оқработ” станциясидан 8-километр масофадаги “Оқработ—Чашмаиҳофизон” участкасида содир бўлганини билдирган.

    Поезд ҳаракати йўналишида ўнг томонда тупроқнинг кўчиши учта вагоннинг ҳаракатини чеклаб қўйган. Поезд бригадасининг тезкор ҳаракатлари натижасида йўловчилар бошқа вагонларга ўтқазилган ва ҳаракатини давом эттирган. Йўловчилардан ҳеч ким жароҳат олмаган. Шахсий буюмлар ва ҳужжатлар кейинроқ ўз эгаларига топширилган.

    22:10 да эса барча йўловчилар “Деҳқонобод” станциясига муваффақиятли этиб борган. Ҳодиса жойида эса тўлиқ техник кўрик амалга оширилган. Йўловчиларни жойлаштириш учун иккита вагон қўшилгандан сўнг поезд белгиланган манзилга йўл олган.

    Деҳқонободда кучли ёмғир сабаб нафақат темир йўл, автомобиль йўллари ўпирилиб тушиш ҳолатлари ҳам содир бўлган.

    Бундай воқеа 2019 йилнинг апрель ойида Деҳқонобод туманининг “Оқработ” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Тоғ-адирликлардан иборат ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида ер юмшаб, асфалт қопланган йўл ўпирилиб кетган. Ўша вақтда йўлнинг мазкур қисмида машиналар ҳаракатланмагани учун ҳеч қандай техник воситалари ва одамлар жабрланмаган.

    Автомобиль йўлининг ўпирилиб тушиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат шу ҳудуддан сал нарида, аниқроғи Оқработдан Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудига кирган жойда содир бўлган.

    2019 йилнинг 21 апрель куни кечки пайт М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1320-километрида ҳам ер ўпирилиб тушган. Маълум бўлишича, асфалт йўлнинг устида “булоқча” кўз очиб, сув оқишни бошлаган. Ўша булоқнинг кўз очиши ҳудуднинг 2019 йил 21 апрель куни ўпирилиб тушишига сабаб бўлганди.

    Дарвоқе, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ҳам кўчки содир бўлган жойга бориб, ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва масъулларга ҳудуддаги носозликни тезда бартараф этиш бўйича топшириқ берган.

    09.02.2023, 23:18   Изоҳ (0)   18579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистондаги тўйда куёвжўралар муштлашди (видео)

    09.02.2023, 22:41

    Ўзбекистонга Россия газини Қозоғистон орқали етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди

    09.02.2023, 22:10

    Қашқадарёда алиментдан қарзи бўлган 14 нафар ота 15 суткага қамалди 

    09.02.2023, 22:00

    Самарқандда тадбиркор энергетика тизимига 1,8 млрд сўм зарар етказди

    09.02.2023, 21:23

    Тошкентда йигит ўзи ишлайдиган дўкондан 150 га яқин иситкич ўғирлади 

    09.02.2023, 21:11

    Наманганда Lacetti газ баллонига 200 млн сўмлик телефон аппаратлари яширилгани маълум бўлди (видео)

    09.02.2023, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.