Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги тўйда йигитлар жанжаллашиб кетди. Республика Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 8 февраль куни соат 16:25 да Амударё тумани “Олмазор” маҳалласидаги хотира майдонида гул қўйиш маросимида куёвжўралар ўртасида оммавий жанжал юзага келган.
Ҳодиса хотира майдонидаги иккита тўй маросими иштирокчилари томонидан содир этилган. Фуқаро Ж.У.нинг тўйига келган дўстлари фуқаро Х.У.нинг тўйига келган йигитлар билан жанжаллашган.
Воқеа оқибатида ҳеч кимга жиддий тан жароҳати етмаган. Айни вақтда ҳолат юзасидан Амударё туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)