Ла Лига. “Барселона” қолдирилган тур ўйинида “Бетис”ни мағлуб этди
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг қолдирилган 17-турида “Барселона” 1 февраль, чоршанба куни “Бетис” меҳмони бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар дарвоза томон йўл топа олмади. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб очилди. Ўйиннинг 65-дақиқасида Рафинья гол урди. 80-дақиқада эса Роберт Левандовски каталонияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 85-дақиқада Жюл Кунде ўз дарвозасини ишғол қилди. Якунда “Барселона” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хави шогирдлари очколари сонини 50 тага етказди ва “Реал” билан орадаги фарқни 8 очкога узайтирди.
Ла Лига
17-тур баҳси
1 февраль, чоршанба
“Бетис” – “Барселона” 1:2
Голлар: 0:1 – 65 Рафинья, 0:2 – 80 Левандовски, 1:2 – 85 Кунде (автогол).
“Бетис”: Руй Сильва, Руибал (Сабали, 78), Песселя, Луис Фелипе, Абнер, Каналес, Вильям Карвалю (Гуардадо, 62), Родригес, Фекир (Хуанми, 63), Иглесиас (Виллиан Жозе, 77), Луис Энрике (Родри, 77).
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо, Балде, Бускетс, де Йонг, Педри (Кессиэ, 90), Гави (Ферран Торрес, 84), Левандовски, Рафинья (Фати, 80).
Огоҳлантиришлар: Руибал (65), Гуардадо (67), Луис Фелипе (69).
Четлатиш: Вильям Карвалю (90).