• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Самолёт ҳалокатидан омон қолган югославиялик стюардесса, катта урушнинг кичик қаҳрамони — Оди Mёрфи ва Австралияда юз берган “ром исёни”. Кун хронологиясида 26 январь

    26 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан 10 минг метр баландликдан қулаган самолётдан омон қолган югославиялик стюардесса, Катта урушнинг кичик қаҳрамони — Оди Mёрфи ҳамда Австралияда ромга қўйилган тақиқ сабаб келиб чиққан исёнга оид фактлар ўрин олган.

    Самолёт ҳалокатидан омон қолган стюардесса

    1972 йил 26 январь куни югославиялик стюардесса Весна Вулович 10 160 метр баландликдан тушиб кетиб, омон қолганди. У максимал баландликдан сакраб, тирик қолган инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам киритилган.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Стюардесса учган самолёт ҳавода портлаб, икки қисмга бўлиниб кетган. Весна Вулович мазкур ҳалокатда омон қолган ягона инсон ҳисобланади. Бунга эса бахтли тасодифлар занжири ёрдам берган. Умуман олганда қизнинг парвозини ўзи тасодифан рўй берган.

    Гап шундаки, Весна Вулович эмас, балки унинг адаши учиши керак эди. Бироқ компанияда хатолик юз берган ва бортга стюардессалик курсини охирига қадар якунлашга ҳам улгурмаган Вулович юборилган. “Парвозлар рўйхатига жавоб берадиган инсон чалкашиб кетган. Мен ва бошқа бир стюардессанинг исми ҳам Весна эди. Шу сабабли у Весна Николич ўрнига, Весна Вулович деб ёзиб юборган. Авиаҳалокатдан кейин Николич ишдан бўшаб кетган: у умри давомида бошқа ҳеч қачон парвоз қилмаган”, — деганди Вулович ўз интервьюсида.

    Кўнгилсиз ҳодиса 1972 йил 26 январь куни рўй берган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан 46 дақиқа ўтиб, ҳаво кемаси Чехословакия ҳудудидаги тоғли масканлар устидан учиб ўтаётганида содир бўлган. Douglas DC-9 авиалайнери янги, учувчилар эса мутлақ соғлом эди. Тергов давомида хорватиялик стюардесса ультраўнглар гуруҳи томонидан шубҳа остига олинган.

    Самолёт иккига бўлиниб кетиб, катта ҳудудга сочилиб кетганди. 28 нафар экипаж аъзосидан фақат 22 ёшли стюардесса омон қолган. У Чехословакия ҳудудига келиб тушганди. Йиқилиш давомида унинг бош чаноғи, оёғи, қовурғаси ва учта умуртқа суяги синган. Уни ҳалокатдан кўп ўтмай Бруно Хонке исмли ўрмон ходими топиб олган ва бу қизнинг ҳаётини сақлаб қолган. Маълум бўлишича, Хонке ҳарбий шифокор бўлиб ишлаган ва Иккинчи жаҳон уруши даврида катта тажриба оширган. Бруно қутқарувчилар етиб келгунга қадар биринчи ёрдамни кўрсатган.

    “Бруно мени топиб олиб, юрагим ураётганини аниқлаган ва биринчи ёрдамни кўрсатган. У барчасини тўғри бажарган, масалан, умуртқам синганини билиб, танамни қимирлатмаган”, — дейди Весна Вулович.

    Парвоз олдидан қиз ўзини яхши ҳис қилган ва ҳалокат рўй бериши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган. Бироқ стюардессанинг эслашича, учувчилар игна устида ўтиргандек, ўзларини ёмон ҳис қилган. Худдики нимадир рўй беришини сезган.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Тергов ҳайратланарли омон қолиш жараёнини босқичма-босқич тиклаб чиққан. Вуловичнинг ўзи нима содир бўлганини эслай ҳам олмайди. У ҳушини йўқотган, ёдида қолгани ҳалокат вақтида йўловчилар салонида хизмат кўрсатаётган бўлган.

    Тергов хулосасида келтирилишича, стюардессани егуликлар ортилган аравача сиқиб қўйгани боис, уни бошқа йўловчилар каби самолётдан улоқтириб юбормаган. Қиз энг хавфсиз жой — фюзеляж ўртасида бўлган. Фюзеляж қорга бурканган қалин ўрмонга келиб қулаган ва бу ўз навбатида қулашни юмшатган.

    Қизнинг ҳушини йўқотиши — уни ҳаводаги ўлимдан қутқариб қолган. Юқори баландликда кислород кам бўлади ва аксарият одамлар юрак ёрилишида дарҳол вафот этади. Веснанинг эса қон босими паст бўлгани сабаб ҳушини йўқотиши тезкор ўлимдан асраб қолган.

    Даволаниш жараёни узоқ ва оғир давом этган. Весна 1 йилу 4 ой шифохонада ётган. Дастлабки 10 ой давомида у қимирлай ҳам олмаган, унинг танасини пастки қисми фалажланган эди. Шифокорлар қиз бошқа ҳеч қачон юра олмаслигини айтган. Аммо Весна жуда қатъиятли эди, фожиадан 4,5 йил ўтгач, қиз яна юришни ўрганган.

    У бутунлай соғайиб кетишга муваффақ бўлади. Весна Вулович соғайганидан кейин компанияга ишга қайтган. Аммо бу сафар унга бортга кўтарилиш талаб этилмайдиган, бошқа лавозим беришган. Қиз бошидан ўтказган ҳодиса ёмон таассурот юзага келтириши мумкинлигидан авиакомпания хавотирланган.

    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Қиз ҳалокатдан беш йил ўтиб турмушга чиққан. Бироқ жуфтлик фарзандли бўлмаган ва 15 йилдан кейин ажрашиб кетган. Весна кексайганида деярли парвоз қилмаган. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун пули етмаган. Нафақаси 400 доллар бўлса, унинг ярми квартира тўлови учун кетган. Весна Вулович 2016 йили 66 ёшида вафот этган.  

    Катта урушнинг кичик қаҳрамони — Оди Mёрфи

    1945 йил 26 январь куни америкалик Оди Mёрфи жанг майдонида фашистларга қарши ёлғиз ўзи қолиб, артиллерия кучлари зарба берадиган нишонларни мувофиқлаштириб турган ва омон қолган. Мазкур жасорати учун у АҚШдага энг юксак муфокот — “Шон-шараф” медали билан тақдирланганди.

    Фото: AP Photo

    Оди Леон Mёрфи 1925 йил 20 июнда ижарага олинган ерда фермерлик билан шуғулланувчи оилада дунёга келган. Оила катта эди — чақалоқлигида ўлиб кетган икки нафар болани ҳисобга олмаганда тўққиз нафар фарзанд бўлган. Буюк депрессия вақтида Техасда яшаш эса осон эмасди.

    Натижада оиланинг отаси қийинчиликларга чидай олмаган ва 1939 йилда номаълум йўналишда чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Ёлғиз она рўзғорни тебрата бошлаган, аммо кўп ўтмай касаллик уни ҳам олиб кетган. 1941 йилда Оди Mёрфи ҳали 16 ёшга тўлмасидан етимга айланган. Болаларнинг энг кичик уч нафари етимхонага топширилган.

    Японлар Пёрл-Харборга ҳужум уюштириб, АҚШ Иккинчи жаҳон урушига қўшилганида Mёрфи жанг қилишга қарор қилган. Катта опаси Коррина Одига туғилганлик гувоҳномасидаги санани ўзгартиришга ёрдам берган. Сохта ҳужжатлар бўйича Mёрфи 1924 йилда туғилган. Бироқ ёш бола кўринишига эга йигит билан суҳбатлашган денгиз пиёдаси ходимлари уни хизматга қабул қилишдан бош тортган. Бунга йигитнинг вазни жуда енгил экани сабаб қилиб кўрсатилган: номзоднинг бўйи 166 сантиметр бўлсада, оғирлиги 50 килограммдан ошмас эди. Шунда Mёрфи десантчилар бўлинмасига тушишга уринган: у вақтда янги қўшин турлари катта обрўга эга бўлмаган, аммо бу ерда ҳам уни қабул қилишмаган. Охир-оқибат Mёрфи пиёдалар сафига ёзилишга қарор қилган, бироқ командирлар уни ошхонага, почтага, қисқаси урушнинг қайноқ нуқталаридан четга юборган. Mёрфи фронтда хизмат қилган ҳақиқий аскар бўлишни истарди.

    1943 йил февралда Mёрфининг полки 3-пиёдалар дивизияси таркибида Шимолий Африкага боради. Улар етиб боргунча Тунис фронтидаги уруш якунланиб бўлгани боис аскарлар унда қатнашишга ҳам улгурмаган. Юзага келган вазиятда Mёрфи ҳамда унинг хизматдошлари Сицилияга жўнатилган. Сентябрь ойида дивизия Италияга йўл олган. Аскарлар взводи кичик тўқнашувларнинг бирида немис асирларини қўлга киритади.

    Фото: AP Photo

    Шундан кейин ҳарбийлар орасида тарқалган безгак уларни бирин-кетин олиб кета бошлаган. Госпиталдан қайтган Mёрфи Ансиода жойлашган ротасида 34 кишигина қолганини кўрган. Узоқ давом этган жанглардан кейин 3-дивизия 1944 йил 15 август тонгида Франция жанубига юборилган. Бу вақтга келиб Mёрфи взвод сержанти лавозимига кўтарилган эди. Олдинги операциялар билан таққослаганда қирғоқда қаршилик рўй бермаган.

    Жангларнинг бирида Mёрфи кутилмаганда икки нафар немис аскарига дуч келиб қолади ва улар ўйланиб қолганидан фойдаланиб, фашистларни отиб ташлайди. Кейин у ерда ётган қўл пулемётини олиб, даштдаги немислар маконига ўқ уза бошлаган. Бир соат давом этган жангда у саккиз нафар немисни ўлдирган, уч нафарини яралаган ва 11 кишини асирга олган.

    1944 йил 14 октябрь куни Mёрфи иккинчи лейтенант лавозимига қадар кўтарилган. 26 октябрда эса уни снайпер чап сонидан яралаган. Бунга жавобан у снайпернинг ўзини отиб ташлаган. 1945 йил январда 3-дивизия немисларнинг қаршилиги, совуқ ва тизза бўйи қорга қарамай, Рейнга етиб борган. 26 январь куни соат 14:00 ларда немислар — олтита танк ва 200 га яқин пиёда билан ўрмондан чиқиб, Mёрфи ротаси жойлашган позицияга ҳужум бошлаган. Бу ерда Mёрфи ягона офицер эди: қолганлар ҳалок бўлган.

    Жанг гувоҳларининг сўзларига кўра, Оди Mёрфи ротасига (18 киши) чекинишни буюриб, ўзи дала телефони билан артиллерия қуроллари берадиган зарба нуқталарини мувофиқлаштириб турган. Mёрфи бир соатга яқин немислар ҳужумини ёлғиз ўзи қайтариб турган. Жанг давомида ундан телефон орқали бир неча бор тирик ёки ўлганини аниқлаштиришган.

    Фото: AP Photo

    Икки йиллик мунтазам урушдан кейин Оди Mёрфи яна тинч замонда яшашга ўрганган. Ақл бовар қилмас жасоратлари учун у кўплаб мукофотларни қўлга киритган — Франция ва Бельгия давлатлари томонидан тақдирланган.

    1971 йилда Оди Mёрфи учган самолёт қояга бориб урилган, у 46 ёшда эди. Унинг номига Техасдаги ветеранлар госпитали номланган.

    Австралияда ромга қўйилган тақиқ ортидан келиб чиққан исён

    1808 йилда Австралияда “ром исёни” содир бўлганди, у яшил қитъадаги ягона суюқлик ҳайдаш идишининг йўқ қилиниши сабаб келиб чиққан.

    Фото: Википедия

    ХIX аср бошларида Янги Жанубий Уэлс дея номланган Австралия Британиянинг ёш колонияси эди. Олис қитъада аҳолини кўпайтириш зарурати инглизлар Америкага мустақиллик урушида мағлуб бўлгани ва энди АҚШга маҳкумларни жўната олмаслигидан пайдо бўлган.

    “1788 йил 26 январь куни Буюк Британиянинг Биринчи флотига қарашли 11 та кема Сидней бандаргоҳига етиб келган ва қирғоққа илк фуқароларини туширган. Булар маҳбуслар эди”, — дейди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти ходими Дмитрий Кочетков.

    Янги Жанубий Уэлс давлат ичидаги давлат эди. Колония узоқда жойлашгани боис унинг ўз қонунлари, иқтисодиёти ва ҳатто валютаси — ром бўлган. Британия валютасининг Австралияга барқарор етиб келишини таъминлаш қийин эди ва унинг ўрнига муқобилини топиш зарурати юзага келганди.

    Суюқ валюта пуллар ўрнига энг яхши муқобил эди. Спиртли ичимлик иссиқда бузилмаган ва унга талаб юқори бўлган. Бироқ энг муҳими — колонияда ягона суюқлик ҳайдайдиган қурилма бўлиб, ичимлик сифати кафолатланар, бошқа томондан инфляция ҳимояланган эди.

    Янги Жанубий Уэлсда ромни озиқ-овқат маҳсулотларига, кийим-кечак ва ҳатто бошпанага алмаштириш мумкин эди. Ягона суюқлик ҳайдаш ускунасининг эгаси ақл бовар қилмас даражада бойиб кетгани, колониянинг том маънода раҳбарига айлангани бежиз эмас. Бўлажак Австралиядаги бош самогончи Британия армияси полкининг қўмондони капитан Жон МакАртур эди.

    Қитъадаги барча ҳарбийлар ром ишлаб чиқариш ва унинг савдосига аралашиб қолган. Шу боисдан колониядаги ягона ҳарбий куч “ром қироли” МакАртур тарафида эди. Алкоголь-иқтисодий барқарорлик янги губернатор Уилям Блай келгунига қадар давом этган.

    Фото: Википедия

    1789 йилда Буюк Британия бош вазири Уилям Питтнинг ёрдами билан “Баунти” кемасининг сафари ташкил этилган. Унинг мақсади Таитидан нон дарахти кўчатларини Кариб денгизидаги инглиз колониясига етказиш эди. Бунинг учун капитан Уилям Блай бошчилигидаги “Баунти” йўлга чиққан. Капитан тажрибали денгизчи ва қаттиққўл командир сифатида ном чиқарганди. Қайтишда у кемада капитан ёрдамчиси Флетчер Кристиан томонидан исён юзага келган. Блайни унга содиқ бўлган матрослар билан бирга қайиққа ўтирғизиб, очиқ денгизда қолдиришган. Кичик жамоа Тиморга, Европанинг энг яқин колониясига қадар улкан йўлни босиб ўтган. Эркаклар қарийб 6,7 минг километрни харита ва компассиз босиб ўтган.

    Фото: Википедия

    “Баунти”дан кейин Блай яна бир, бироқ бу сафар Таитидаги муваффақиятли экспедицияга йўл олади. Британияга қайтгач эса уни Янги Жанубий Уэлс губернатори лавозимига тайинлов кутиб турган. Блай Австралияга етиб келгач, колониянинг бутун иқтисодиёти ромга боғлиқлигини кўриб, бунга барҳам беришга қарор қилган. Суюқ валютадан фойдаланишга қўйилган тақиқ маҳаллий аҳоли орасида қаттиқ норозилик келтириб чиқарган, чунки ром иқтисодиётнинг муқобили йўқ эди. Фунт стерлинглар оддий одамлар тугул, губернаторда ҳам бўлмаган. 1808 йилда вазият кескинлашганида Уилям Блай қатъий чоралар кўришга ўтган. У Жон МакАртурни ҳибсга олиш ва унинг суюқлик ҳайдаш ускунасини бузиб ташлашни буюрган.

    Колония аҳолиси “ром корпуси” деб атаган Жон МакАртур полка ўз командири, шунингдек, мунтазам даромад манбаидан ажралишни истамаган. Янги Жанубий Уэлсда қўзғалон бошланган. Аскарлар МакАртурни озод этиб, губернаторнинг қароргоҳи томон йўл олган. Исёнчилардан қўрқиб кароват остига беркиниб олган Блай қўлга олиниб, Тасманияга етказилган.

    Блайнинг ҳибсга олинишидан кейин Янги Жанубий Уэлс яна суюқ валютадан фойдаланишга ўтган. Ром корпуси командири Жон МакАртур истеъфо бериб, оддий бизнесменга айланган. “Ром исёни”дан икки йил ўтиб, колонияга 73-Шотланд полки билан бирга янги губернатор Лахлан Маккуори етиб келган. Ром корпуси Лондонга қайтарилиб, у ерда тарқатиб юборилган.

    Лахлан Маккуори
    Фото: Википедия

    Уилям Блай эса ҳибсдан озод этилган ва у Англияга қайтарилган — бу ерда денгизчининг лавозими кўтарилиб, Қироллик флоти вице-адмирали этиб тайинланган. Жон МакАртур суд қилинган, аммо унга енгилроқ жазо берилган — собиқ капитаннинг Янги Жанубий Уэлс жамоат ишларида иштирок этиши тақиқланган.

    “Кун хронологияси” лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    26.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   8150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тяньаньмэнь майдонида ўзига ўт қўйган 5 киши, АҚШда биринчи аёл давлат котибининг тайинланиши ва инсоният тарихидаги энг ҳалокатли зилзила. Кун хронологиясида 23 я...

    23.01.2023, 09:30

    Боливияда “Лионлик қассоб”нинг ҳибсга олиниши, Хитойда ҳокимиятни эгаллашга уринган “Тўрт кишилик тўда” ва дунёдаги энг йирик олмос тарихи. Кун хронологиясида 25 я...

    25.01.2023, 13:07

    Facebook ва Instagram Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқаришга қарор қилди

    26.01.2023, 09:28

    АҚШ Украинага 31 та Abrams танклари юборади. Мазкур танк қандай хусусиятга эга?

    25.01.2023, 23:50

    Зеленский офиси Россия билан урушни тугатиш сценарийсини маълум қилди

    25.01.2023, 23:19

    “Дарё” кундалигида 25 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    25.01.2023, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.