• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тяньаньмэнь майдонида ўзига ўт қўйган 5 киши, АҚШда биринчи аёл давлат котибининг тайинланиши ва инсоният тарихидаги энг ҳалокатли зилзила. Кун хронологиясида 23 январь

    23 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Тяньаньмэнь майдонида ўзига ўт қўйган 5 киши, АҚШ тарихидаги биринчи аёл давлат котиби ҳамда инсоният тарихидаги энг ҳалокатли зилзилага оид фактлар ўрин олган.

    Тяньаньмэнь майдонида ўзига ўт қўйган 5 киши

    2001 йил 23 январь куни соат 14:40 да Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Янги йили нишонланаётган пайтда бир гуруҳ одамлар ўзига ўт қўйганди. Ўзини ёқиб юборган инсонлар ким экани ва улар нима сабабдан бундай йўл тутгани ҳақида турли тахминлар илгари сурилган. Хитой ҳукуматининг таъкидлашича, ўзига ўт қўйган беш киши мамлакатда таъқиб қилинувчи Фалунгун диний оқимининг вакиллари бўлган.

    Кадр: CCTV

    Кадр: CCTV

    Фалунгунга боғлиқ манбалар ушбу маълумотлар ишончли эканини рад этади ва Фалунгун таълимоти зўравонлик ҳамда ўз жонига қасд қилишни қатъий тақиқлашини айтган. Айрим ғарб журналистлари ва тадқиқотчилари, жумладан, Филипп Пен ҳамда Даниэль Шехтер мазкур воқеанинг расмий версияси ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, ўзига ўт қўйиш ҳолати Хитой ҳукумати томонидан Фалунгун ҳаракатини қоралаш мақсадида ташкил этилган деб ҳисоблайди.

    Хитой давлат ОАВларининг маълумотларига кўра, етти кишидан иборат гуруҳ Хенан вилоятидан Пекинга келган, шундан кейин уларнинг беш нафари Тяньаньмэнь майдонида ўзига ўт қўяди. Ушбу беш қурбон орасида Лю Чунлин воқеа жойида баҳсли вазиятда вафот этган. Яна бири — 12 ёшли Лю Сиин бир неча ҳафтадан кейин шифохонада жон таслим қилган.

    Акциянинг қолган уч иштирокчиси омон қолган. Мазкур воқеа тезда халқаро ҳамжамият тилига тушади. Бир ҳафтадан кейин Хитой Марказий телевидениеси каналлари орқали ўзига ўт қўйган инсонларнинг видеоси намойиш этилади.

    Содир бўлган воқеадан икки ҳафта ўтиб, Филипп Пен The Washington Post газетасида журналистик суриштирувини эълон қилган бўлиб, унда акцияда ҳалок бўлган икки кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлганини ва «ҳеч ким улар Фалунгун ҳаракати аъзолари эканини тасдиқлай олмаслигини» ёзган. Бошқа журналистлар ҳамда халқаро кузатувчиларнинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати ўзига ўт қўймоқчи бўлган инсонлар ҳақида олдиндан хабардор бўлган.

    Кадр: CCTV

    Кадр: CCTV

    Human Rights Watch’дагиларнинг фикрича, «ушбу воқеа ўша вақтда Пекинда бўлган мухбирлар учун жуда қийин вазифа бўлган», чунки мамлакатда мустақил маълумот етишмаган. Акцияда ўзини ёқиб юборишда омон қолганлар билан фақатгина Хитой давлат нашрларининг мухбирлари мулоқот қилишларига рухсат берилган. Жабрланганларнинг олдига на уларнинг яқинлари ва на халқаро ОАВ вакиллари яқинлаштирилганди.

    Натижада ҳодисанинг турлича версиялари ва унинг сабаблари ҳақида фикрлар пайдо бўлган. Шу каби версиялардан бирида буни Хитой ҳукумати Фалунгунни айблаш учун уюштирган дейилган бўлса, бошқасида мазкур ҳаракат ростдан ҳам Фалунгун тарафдорлари томонидан содир этилгани келтирилган. Шунингдек, ўзига ўт қўйганлар ҳаракатнинг «ёш ёки янги» тарафдорлари бўлгани боис Фалунгун бундай ҳаракатларни тақиқлашидан бехабар бўлган бўлиши мумкинлиги айтилади.

    Нима бўлганда ҳам, беш кишининг майдон ўртасида ўзига ўт қўйишидан кейин Хитой ҳукумати томонидан Фалунгунга қарши пропаганда ҳаракати бошланган ва у сезиларли даражада муваффақиятга эришган. Time журналисти Мэттью Форнининг қайд этишича, олдинлар кўплаб хитойликлар Фалунгун жиддий хавф туғдирмайди ва ҳукумат томонидан унинг тарафдорлари ҳаддан ортиқ репрессияга учраяпти, деб ҳисоблаган бўлса, ўзига ўт қўйиш воқеасидан кейин уларнинг кўпчилиги фикрини ўзгартирган.

    Кадр: CCTV

    Кадр: CCTV

    Пропаганда кампанияси давомида Фалунгунга аъзо бўлишнинг зиёнлари ҳақида плакатлар, варақалар ва видеоёзувлар тарқатилган, мактабларда «антифалунгун» дарслари мунтазам ўтказилган.

    CNN бу каби давлат пропагандасини Корея уруши ва «Маданият инқилоби» вақтида содир бўлган ҳолатга ўхшатган. The Washington Post журналистлари Фикипп Пен ҳамда Жон Помфретнинг маълумотларига кўра, жамиятнинг Фалунгун бўйича фикри салбий томонга ўзгаргач, Хитой ҳукумати ҳаракатни йўқ қилиш учун «тизимли зўравонликлардан фойдаланиш»га ўтган.

    Freedom House маълумотларида келтирилишича, кейинги йиллар давомида Хитой ҳукуматининг Фалунгун тарафдорларига нисбатан тазйиқлари кучайган ва уларни ҳибсга олиш, қийноққа солиш ҳамда қамоқхоналарда ўлдириб юбориш ҳолатлари ортган.

    АҚШ тарихида биринчи аёл давлат котибига айланган Мадлен Олбрайт

    1997 йил 23 январь куни Мадлен Олбрайт АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаган тарихдаги биринчи аёлга айланган эди. У ўз вақтида Чехословакияда шу каби нуфузли дипломатик лавозимда фаолият юритган мигрант — Йозеф Кербелнинг қизи ҳисобланади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Йозеф маҳаллий сиёсий элита доирасига кирган ва президент Эдуард Бенеш билан яхши таниш бўлган. Мадлен болалигида отаси Белградда элчи бўлган пайтлари бир қанча муддат ўша ерда таълим олган. 1940 йиллар охирига келиб бўлажак америкалик дипломатнинг оиласи аввалига Буюк Британияга, кейин у ердан АҚШга кўчиб ўтади.

    Америкада яшай бошлаган Олбрайт болалигидан сиёсатга қизиш билдирган ва халқаро муносабатлар университетида ўқиган. Колумбия университетида ўқиш даврида у рус тилини ўрганган ва 1968 йилги «Прага баҳори» воқеаларида советларнинг иштироки ҳақида ёзган.

    Собиқ Польша ташқи ишлар вазири Адам Ротфелднинг ҳисоблашича, Олбрайтнинг оиласи унинг тақдир йўлини белгилаб берган: «Олбрайтнинг Америка ташқи сиёсатидаги мероси унинг ҳаётий тажриба илдизларига бориб тақалади».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    1970 йиллар бошида Олбрайт демократ-сенатор Эдвард Маскнинг президентлик кампаниясида бир муддат ишлаган. Америка сиёсатига йўлланмани эса унга университетда дарс берган Збигнев Бжезинский тақдим этган. Иқтидорли талабани пайқаган дипломат уни Миллий хавфсизлик кенгашига ишга олган. Бжезинскийнинг топшириғи билан Олбрайт Польшага борган ва у ерда «Бирдамлик» антикоммунистик ҳаракати тўғрисида маълумот тўплаган. СССР ва АҚШ ушбу мамлакатдаги таъсир доираси учун кураш олиб борарди.

    Олбрайт ўзининг биринчи юқори лавозимини Билл Клинтон администрацияси даврида олган. Демократ 1992 йилда уни АҚШнинг БМТдаги миссияси раҳбари этиб тайинлаган. Бу вақтда Олбрайт Руандада фуқаролик уруши ва геноцидга айланиб кетган қаттиқ инқирозни бартараф этишига тўғри келган. Мазкур воқеалардаги умумий қурбонлар сони 800 минг кишидан ошади.

    Олбрайт вазиятдан қанчалик шокка тушган бўлишига қарамай, кейинчалик у ўз мамлакати геноциднинг олдини олиш учун ҳеч нарса қила олмаганини тан олганди: «Давлат хизматида бошимдан ўтказган энг оғир афсусларимдан бири — бу АҚШ ва халқаро жамиятнинг ушбу жиноятларни тўхтатишга таъсир кўрсата олмаганида эди».

    1997 йили Мадлен Олбрайт Билл Клинтон админстрациясида АҚШ давлат котибига айланиб, мамлакат ташқи сиёсатининг Босния ва Герцоговина ҳамда Яқин Шарқдаги асосий йўлбошчиси ҳисобланган. Бу давр АҚШ ва Россия Югославия воқеалари сабаб бир-бирига душман кайфиятида бўлган мураккаб давр эди.

    Кўп йиллардан кейин Олбрайт PBS’га берган инвервюсида Косоводаги инқирозга сиёсий ечим топишга қатор уринишлар бўлганига қарамай, АҚШ ва НАТО бошқа йўл йўқлиги боис куч ишлатишга мажбур бўлганини тан олганди.

    Шунингдек, давлат котиби жамоатчиликка ўзининг кескин фикрлари билан танилган эди. 1996 йилда CBS телеканалининг «60 дақиқа» дастурида Ироқдаги «ярим миллион боланинг ўлими шунга арзир эдими?», дея берилган саволга Олбрайт «нарх шунга яраша эди» жавобини қайтариб, бутун дунёда норозиликни келтириб чиқарган. Натижада у ўз сўзлари учун кечирим сўраб, бунга уни қасддан йўналтиришганини билдирган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Олбрайт, шубҳасиз, ташқи сиёсатнинг «лочини» бўлган. Аммо у дипломатия ва куч уйғунлигини маъқул кўрарди. Олбрайт КХДР ядровий дастурида муросага келиш учун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир билан ҳам учрашган. Ташриф АҚШ президенти Билл Клинтоннинг КХДРга келишига тайёргарликни ташкил этиши лозим эди, аммо президент ушбу мамлакатга келишга улгурмаган.

    АҚШ собиқ давлат котиби 2022 йилнинг 23 март куни 84 ёшида вафот этганди. Обрўли лавозимдан кетганидан кейин Олбрайт Демократлар партиясида сиёсатчилар ва дипломатларни тайёрлаш масалалари билан шуғулланган, 2003—2005 йилларда Нью-Йорк фонд биржаси директорлар кенгаши аъзосига айланган эди.

    Инсоният тарихидаги энг ҳалокатли зилзила

    1556 йил 23 январь куни Шенси провинциясида Буюк Хитой зилзиласи содир бўлганди. Табиий офат камида 830 минг инсоннинг умрига зомин бўлган — бу инсоният тарихидаги қурбонлари энг кўп ерости силкиниши ҳисобланади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шенси зилзиласининг эпимаркази Вейх дарёси бўйидаги водийда жойлашган эди, у вақтда ҳудуд Хуанчжоэ вилоятига қараган. Вилоят маъмурий марказидаги барча иншоотлар вайрон, аҳолининг ярмидан ортиғи эса ҳалок бўлганди.

    Юз минглаб инсон зилзила қурбонига айланган. Вейнан ва Хуаинда ҳам шу каби вазият кузатилган. Зилзила эпимарказида 20 метрли ёриқлар юзага келган. Эпимарказдан 500 километр атрофдаги ҳудудда жойлашган бино ва иншоотлар қулаган. Шенсидаги айрим туманлар умуман одамсиз қолган, қолганларида аҳолининг 60 фоизи қирилиб кетган. Фуқароларнинг бу қадар кўп ҳалок бўлишига аҳолининг катта қисми мўрт ғорларда яшагани, биринчи ерости силкинишларидан кейин сел оқимлари томонидан ювилиб кетгани билан изоҳланган.

    Ҳалокат император Сзясзин ҳокимият тепасида ўтирганида юз бергани боис Хитой анъаналарига кўра, у Сзясзиннинг буюк зилзиласи деб аталади. Ерости силкинишларидан кейинги ярим йил давомида зилзилалар ойда бир неча бор такрорланиб турган. Геология маълумотлари билан ишловчи замонавий тадқиқотчилар ўша вақтдаги зилзила кучи 8 балл бўлган деб ҳисоблайди. Аммо айрим геологик ўрганишлар магнитуда 7,9 балл бўлганини кўрсатади.

    Ҳалок бўлган инсонлар сони бўйича — бу ёзувларда қолдирилган инсоният тарихидаги учинчи — зилзилалар борасида энг йириги ҳисобланади. Қурбонлар сонининг бу қадар кўп бўлишига қатор сабаблар келтирилган. Биринчидан, Хитой ҳудудида аҳоли азалдан зич жойлашган. Масалан, 1851 йилда Ер аҳолисининг 40 фоизи, 2000 йилда эса 30 фоизга яқини айнан шу давлат ҳисобига тўғри келган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Иккинчидан, одамларнинг аксарияти довонлар бўйидаги ғорларда қазилган уйларда яшаган. Сиан шаҳри сув йўлидан бўшаб қолган мўрт тупроқли жойга бунёд этилганди. Ерости силкинишлари ҳисобига бинолар тебраниб, минглаб қазилган уйлар бир зумда қулаган ёки сел оқими томонидан ювиб кетилган.

    Учинчидан, зилзила тонгги соат 05:00 да содир бўлган — одамларнинг катта қисми ўз уйларида ухлаётган бўлган.

    Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири ўз авлодларини зилзила бошланиши билан очиқ ҳавога югурмаслик ҳақида огоҳлантирган: «Дарахтдаги қуш уяси ерга йиқилса, ундаги тухумга деярли шикаст етмайди». Унинг сўзлари кўпчилик ўз уйларини тарк этишга уринган вақтида ҳалок бўлганидан далолат беради.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Брежневга суиқасд уюштирган кичик лейтенант, СССРда водород бомбасини яратган олимнинг сургун қилиниши ва Санкт-Петербургдаги «Қонли якшанба». Кун хронологиясида 22 январь

    23.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   3900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский: «Ғарб етказиб берадиган 50 та танк Россиянинг минглаб танкларига қарши жангда ёрдам бермайди»

    23.01.2023, 09:21

    Афғонистонда икки аёл ўлган сичқонни ейиши оқибатида вафот этди

    22.01.2023, 23:51

    Путиннинг душмани таҳдидли конверт ва ундаги ўқ сабабли ҳаётидан қўрқмоқда — ОАВ

    22.01.2023, 21:48

    Дубайда дунёдаги биринчи 3D босма масжид қурилади (видео+фото)

    22.01.2023, 21:35

    Россияда ўзбекистонлик ишчи 13 метрлик баландликдан қулаб ҳалок бўлди

    22.01.2023, 21:26

    Қарши жавоб: Эрон Европа давлатларининг барча армиясини террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи

    22.01.2023, 20:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.