Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хебей музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилаган.
Июль ойининг охири, айниқса, 23–29 июль кунлари Пекин ва атрофидаги Хебей вилоятида кескин ёмғирлар ёғиб, кучли сув тошқинларига олиб келди. Ҳодисалар оқибатида камида 70 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 80 000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди, 130 дан зиёд қишлоқлар электр, йўл ва коммуникация тармоқларидан узилди.
Изоҳ (0)