25 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан “Лионлик қассоб” лақаби билан танилган гестапо бошлиғининг ҳибсга олиниши, Хитойда ҳокимиятни эгаллашга уринган “Тўрт кишилик тўда” ҳамда дунёдаги энг йирик олмос — Куллинан тарихига оид фактлар ўрин олган.
“Лионлик қассоб” лақаби билан танилган гестапо бошлиғининг ҳибсга олиниши
1983 йил Боливияда “Лионлик қассоб” лақаби билан танилган жиноятчи Клаус Barbi ҳибсга олинган эди. У Франциянинг ушбу шаҳрида гестапо бошлиғи бўлган ва асирларни — асосан, яҳудийлар ҳамда Қаршилик ҳаракати иштирокчиларини қийноққа солишда шахсан иштирок этган. 1947 йили Barbi Францияда сиртдан ўлим жазосига ҳукм этилганди.
Клаус Barbiнинг нацистлар Германиясидаги карераси жадаллик билан ривожланиб борган. 22 ёшида у ССга қўшилган, 24 ёшида эса партия аъзосига айланган. Barbi 27 ёшга тўлганида Адолф Эйхман раҳбарлик қилган Яҳудийлар миграцияси бошқармаси ходими сифатида тайинланган. Мазкур лавозимда Barbi Германия томонидан босиб олинган Нидерландияга юборилиб, яҳудийларни конслагерларга депортация қилишга тайёргарлик ишлари билан шуғулланган.
1942 йили 29 ёшга тўлган Barbiни хизмат ёъналишида жиддий кўтарилиш кутар эди. Германия Франция жанубини босиб олган ва ишғол этувчи ташкилотнинг янги филиалларидаги бўш лавозимларга зудлик билан тайинловларни амалга ошириш керак бўлган. Barbi мамлакатда катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи Лиондаги гестапо бошлиғи этиб тайинланган. Бу ерда бажарилиши керак бўлган ишлар жуда кўп эди. Берлин раҳбариятнинг фикрича, Виши ҳукумати ўз назорати остидаги ҳудудлардаги вазиятни издан чиқариб юборган. Лион ва унинг атрофини яҳудийлардан тозалаш ҳамда Қаршилик ҳаракати аъзоларининг партизанликларига барҳам бериш керак эди.
Ёш ва энергияга бой СС офицери енг шимариб ишга киришади. У ҳибсга олинганлар, жумладан, вояга етмаганларни сўроқ қилиш, қийноққа солиш ва отиш ишларида бевосита иштирок этган. Лион гестапоси деворлари ортида содир бўлаётган даҳшатлар ҳақида бутун Франция гапирган. Маълумотларга кўра, гестапочилар томонидан қўлга олинган Қаршилик миллий кенгаши раҳбари Жан Муленни Barbiнинг шахсан ўзи қийноққа солган. Бир ойга яқин давом этган қийноқларга чидай олмаган Мулен вафот этган. Barbi бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар Қаршилик ҳаракати отрядларидан бирига командир бўлган шахснинг терисини шилиб олмоқчи ҳам бўлган. Натижада асирга тушган партизан ҳодиса жойида вафот этган.
1944 йил апрелда Barbiнинг бевосита раҳбарлиги остида Изе қишлоғида жойлашган яҳудийлар болалар уйининг тарбияланувчилари ва ишчилари Освенсимга депортация қилинган. Уларнинг 44 нафарини 4—12 ёш оралиғида болалар ташкил этган ва яна 7 нафар катта ёшли тарбияланувчи бўлган. Лагерга юборилганларнинг фақат бир нафари — Лее Фелдблюм омон қолган. Унинг тирик қолишига сохта ҳужжатлар ёрдам берган. Аушвисга етиб келган барча болалар ва тарбиячилар газ камераларига, Лее эса меҳнат лагерига жўнатилган. Кейинги ойлар давомида у устида тиббий тажрибалар ўтказилган маҳкумлар гуруҳига қўшилган.
1945 йил январда Освенсим озод этилгач, Фелдблюм Францияга қайтган. Орадан бир йил ўтгач эса Фаластинга кўчиб кетган. Barbi бу вақтда Германияда эди. У Америка ҳарбий контрразведкаси билан ҳамкорлик қилгани боис иттифоқчилар таъқибидан қутилиб қолган. Barbi уларга Лион гестапоси раҳбари сифатида ишлаган йиллари давомида тўплаган француз коммунистлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этган. Америкаликлар ёрдамида у 1951 йили Боливияга кўчиб ўтиб, Клаус Алтман исмини олган.
Франциялик журналистлар — “нацистлар овчилари” бўлган Серж ва Беата Кларсфелд “Лионлик қассоб”нинг изини орадан 20 йил ўтгач, 1971 йилда топишга муваффақ бўлади. Шундан бери барча Ла-Пасда Клаус Алтман номи остида яшовчи шахс собиқ СС ходими экани ва у сиртдан ўлимга ҳукм этилганини барча биларди. Аммо буни суд орқали тасдиқлатиш учун 10 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. 1983 йил 13 январда Barbi Боливия полицияси томонидан ҳибсга олинган ва февраль бошида Францияга топширилган.
1987 йил майда Лее Фелдблюм ва Barbi яна учрашган — бу сафар Лиондаги судда. Изедаги етимхонанинг собиқ тарбияланувчиси залдаги барчани шокка солган гапларни айтган. Barbi Фелдблюм томонидан айтилган гапларга изоҳ бериш имкониятидан боз кечган. Суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган. “Лионлик қассоб” 1991 йил 77 ёшида қамоқхонада саратондан вафот этади.
Хитойда ҳокимиятни эгаллашга уринган “Тўрт кишилик тўда”
1981 йил 25 январь куни Хитойда “Тўрт кишилик тўда” аъзолари ўлим жазосига ҳукм этилган. Ушбу гуруҳ аъзолари Мао Сзедундан кейин ҳокимиятни қўлга киритиш учун кураш олиб борган эди.
1970 йиллар боши Хитойда Мао Сзедун даврининг тугашига айланган. У тез-тез хасталаниб, одамлар ва партия аъзолари олдида камдан-кам кўриниш бера бошлаган. Мамлакатда “Маданият инқилоб” давом этар, Хитой етакчисининг ортида эса унинг меросхўри ким бўлиши ҳақида аёвсиз кураш юзага келганди.
Ҳокимият учун икки гуруҳ курашган: Хитой Давлат кенгаши раҳбари Чжоу Энлай ва Ден Сяопин бошчилигидаги “прагматик”лар ҳамда “Маданият инқилоб” авж олган вақтда етакчилик ролини қўлга киритган “радикаллар”.
Радикаллар бошида тўрт киши ўрин олган: Маонинг рафиқаси Сзян Син, Марказий қўмита раиси ўринбосари Ван Хунвен, Шанхай мери Чжан Чунсяо, шунингдек, хитойлик ёзувчи ва Маонинг куёви Яо Венюан.
“Радикаллар” “Маданият инқилоби”ни давом эттириш тарафдори бўлган. Мао Сзедун можаро иштирокчиларининг ҳеч бирини ёнини олмасдан, кучлар мувозанатини ушлашга уринган. Хусусан, АQSҲ билан муносабатларини яхшилашни бошлаган Мао “прагматиклар”га иқтисодиётга либерал ўзгаришларни ўтказишига имконият берган. Шу билан бирга, “радикаллар”га “Маданият инқилоби” руҳидаги кампанияларни ўтказишга рухсат берилган.
1976 йил январда “прагматиклар” оғир ёъқотишга учрайди: Чжоу Энлай вафот этган. Давлат котиби лавозим учун кураш бошланган ва натижада нейтрал позицияда бўлган Хуа Гефен лавозимга тайинланган. Бу вақтга келиб “радикаллар” асосий рақиби — Ден Сяопинга қарши кампанияни бошлайди. Хитой марказий матбуотида Денга қарши қатор мақолалар чоп этилади. 1976 йил апрелда Пекинда Чжоэ Энлай хотирасига оммавий манифестация ўтказилган. Халқнинг бу қадар фаоллиги “радикаллар”ни ҳайратга солмаган ва намойишчилар қувиб солинган. Ден Сяопин тартибсизликларни юзага келтиришда айбланган ва натижада унинг барча лавозимлардан ечилишига эришишган. Бу Дэннинг биринчи марта ҳокимиятдан четлатилиши эмасди, бироқ бу сафар вазият узоқ давом этмаган. 1976 йил 9 сентябрда Мао Сзедун вафот этади.
Маонинг ўрнини расман Хуа Гофен эгаллаши керак эди, бироқ “радикал” Ван Хунвен Хитой етакчисига айланишга тайёр эди. 18 сентябрь куни ўтказилган мотам митингида айнан у биринчи бўлиб нутқ сўзлади. “Радикаллар” партия аппаратини назоратга олади, бироқ армияда кучли таъсирга эга эмасди. Бундан ташқари, генералитет ҳам уларга нисбатан душман кайфиятда бўлган.
“Радикаллар” чекиниш ниятида эмаслигини тушуниб етган Хуа Гофен олдиндан чора кўришга қарор қилади. Сиёсий бюронинг Пекинда ўтказилган фавқулодда сездида “радикаллар” вакиллари ҳибсга олинган. Буйруқ Хитой махсус кучлари — “8341 отряди” томонидан бажарилган. Унинг асосчиси ва раҳбари Ван Dunсин “радикаллар” билан ҳамфикр ҳисобланган, бироқ у Хуа Гофен тарафини эгаллаган.
Бутун мамлакат бўйлаб ҳибсга олиш ишлари иккита ҳафтага яқин давом этган, шундан кейин “радикаллар” етакчиларига қарши айбловлар матбуотда эълон қилинган. Айнан шунда “Тўрт кишилик тўда” номи пайдо бўлган.
1980 йилда Хуа Гофен амалда бирор кучга эга бўлмай қолган: Ден Сяопин уни четлаштириб, “Маданият инқилоби”га нуқта қўйган ва ислоҳотлар даврини бошлаб берган. Ҳокимиятдан четлатилган Хуа Гофен ҳибсга олинмаган ва Марказий қўмитадаги ўрнини сақлаб қолган.
1981 йил “Тўрт кишилик тўда” устидан суд жараёни бошланган. Улар “Маданият инқилоби” вақтидаги жиноятларда айбланган: партия ва давлат ҳокимиятидан фойдаланиб, жамоат мулкини ноқонуний эгаллаб олиш ҳамда 750 минг кишини қувғин қилиш (бунинг оқибатида 34 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган).
Тўдага аъзо тўрт кишининг барчаси суд томонидан айбдор деб топилган. Сзян Син ва Чжан Сунсяо ўлим жазосига ҳукм этилган, бироқ кейинроқ у умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилади. Ван Хунвей умрбод қамоқ жазосига, Яо Венюан эса 20 йил муддат қамалади.
Dunёдаги энг йирик олмос тарихи
1905 йил 25 январь куни Жанубий Африкада 3106 қиротли (621 грамм) “Куллинан” олмоси топилган эди. Бу Ер сайёрасида ҳозирга қадар топилган йирик табиий олмос ҳисобланади. Қимматбаҳо тошга шахта эгаси Томас Куллинаннинг номи берилган бўлиб, у мутлақо тоза ва оқ-ҳаворанг рангда товланади.
Ишлов бериш жараёнида олмос 9 та йирик ва 100 та майда бўлакларга бўлинган. Натижада йирик бриллиантларга Куллинан I дан Куллинан IX гача бўлган номлар берилган бўлиб, уларнинг барчаси Англия қироллигининг шахсий мулки ҳисобланади.
Машҳур олмос тасодифан топилган эди. Омад ҳозир ЖAR ҳудудига қарашли Претория шаҳри яқинидаги шахтага кулиб боққан. 25 январь куни шахта бошқарувчиси Фредерик Уэлс кундалик текширувни амалга ошираётган бўлган. У беш метр чуқурликка тушган вақтида қуёш нуридан боши узра нимадир ярқ этганига гувоҳ бўлган. Аввалига Фредерик шахтёрлардан бирортаси ҳазиллашиб, шиша бўлагини деворга тиқиб қўйган деб ўйлаган. Аммо у тошга яқинлашган, ёнидаги пичоқ билан тошлар орасидан узунлиги 10 сантиметр келадиган тошни кўчириб олгач, унинг олмос эканлигини тушуниб етади.
Топилма зудлик билан экспертизага юборилган — тош дунёдаги энг катта табиий олмос бўлиб чиққан. Куллинанга қадар дунёдаги энг йирик олмос 1893 йили Жанубий Африкада топилган 995,2 қиротли “Экселсиор” эди. Экспертиза кристалл шакли ва тузилишидаги ўзига хосликни аниқлаган. Маълум бўлишича, Куллинан анча йирик тошнинг бир қисми бўлган. Қачонлардир табиат улкан олмосни майдалаб юборган ва унинг асосий қисми ҳозирга қадар топилмаган.
Dunёдаги энг йирик олмоснинг топилиши ҳақиқий сенсацияга айланган. У нафақат жамоатчилик эътиборини ўзига тортган, балки олмос қазиб олиш саноатининг ривожланишига ҳам кучли туртки берган. Шахта бошқарувчиси Фредерик Уэлс олмосни топгани учун 3,5 минг фунт билан мукофотланган. Қимматбаҳо тош эса Томан Куллинандан Трансвааля ҳукумати томонидан 150 минг фунтга сотиб олинган. Трансвааля раҳбари генерал Луис Бото олмосни Англия қироли Eduард ВII га 66 ёшга тўлиши муносабати билан совға қилмоқчи бўлган. Шу орқали мамлакат унга Трансвааля конституцияси қабул қилиниши учун миннатдорчилик билдирмоқчи эди.
Куллинанни Англия қиролига совға қилиш қарори овоз бериш орқали ҳал қилинган. ЖAR аҳолисининг аксарияти буни қўллаб-қувватлаган бўлса, инглизларнинг катта қисми мазкур совғага қарши чиққан. Шунингдек, якуний қарор қиролнинг ўзига ҳам боғлиқ эди — совғани қабул қилиш керакми ёки ёъқ. Eduард ВII тошни қабул қилишида Англиянинг бўлажак бош вазири Уинстон Черчилл ҳам муҳим рол ўйнаган.
1905 йилда Куллинанни Англияга олиб келиб, қиролга тантанали равишда топшириш керак эди. Юкнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ақл бовар қилмас даражада чоралар кўрилган. Лондондаги Скотланд-Ярддан бир неча детектив юборилган. Олмос катта тантана билан Буюк Британияга сузувчи кемага ортилган, аммо у манзилга етиб келганида кема ичида қимматбаҳо тош ёъқ эди.
Гап шундаки тошнинг намойишкорона жўнатилиши чалғитувчи манёвр бўлган. Олмос ўрнига кемага унинг нусхаси ортилганди. Ҳақиқий Куллинанни бошқа усулда юборишга қарор қилинган. Натижада у Англияга эсон-омон оддий бандерол почтаси орқали етиб келган.
1907 йил ноябрида дунёдаги энг йирик олмос Буюк Британия қироли Eduард ВII га топширилган. Тантанали қабулда монархнинг давлат давлат котиби совғани “ўзи ва меросхўрлари учун” қабул қилишини эълон қилган.
Ҳатто замонавий технологиялар билан ҳам олмосларга ишов бериш мураккаб жараён ҳисобланади. ХХ аср бошларида эса олмосни бриллиантга айлантириш ҳақиқий санъат ҳисобланган. Қиролнинг розилиги билан олмос Амстердамдаги I.Ж.Ассчер & Cо. фирмасига топширилган. Насл-насаби заргар бўлган Ашерлар 1903 йилда “Экселсиор”га ишлов берганди.
Олмосни ўрганишга бир неча ой сарфланган. Тадқиқотлар қимматбаҳо тош ичида майда ёриқлар борлигини кўрсатган ва бу уни битта катта бриллиант сифатида ишлов берилишини таъминлай олмасди. Шунингдек, тош марказида қора доғ бўлган — бу олмосга ишлов бериш жараёнини янада қийинлаштирарди.
Куллинанга ишлов бериш 1908 йил 10 февралда бошланган. У билан фирманинг эгаси ва раҳбари Жозеф Ашернинг ўзи шуғулланган. Аввалига тош ярим дюймга кесилган ва у ерга махсус лойиҳалаштирилган пичоқ киритилган. Пичоққа берилган зарба олмосни қора доғ бўйлаб режалаштирилганидек иккига бўлган.
Афсоналарга кўра, биринчи зарба вақтида пичоқ синиб кетганида Жозеф Ашер ҳушидан кетиб қолган. Шундан кейин олмоснинг ҳар бир қисми яна бир неча майда бўлакларга ажратилган. Натижада тўққизта йирик ва 96 та майда қимматбаҳо тошлар пайдо бўлган. Тўққизта олмоснинг энг йириги Куллинан I номини олган.
Изоҳ (6)
бумади бу версия
нега дарёни узгартириб юбординглар?эски дарё яхши эди
давоми кани?
yangi versiya yaxshi emas
umuman ishlamayapti, qotib qolish kop,oldingi versiya yaxshi edi
qolgan mavzular yo‘q