Нигерияда АК-47 автоматлари билан қуролланган шахслар жанубий Эдо штатидаги темир йўл вокзалидан 30 дан ортиқ одамни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда штат губернатори маъмуриятига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Ҳужум февраль ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан аҳолиси энг кўп Африка давлатида беқарорлик кучайиб бораётганига мисол, деб таъкидлади агентлик.
Полициянинг маълум қилишича, Том Икими станциясига ҳужум йўловчилар қўшни Delta штатидаги Warри шаҳрига кетиш учун поезд кутаётган пайтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатланган.
Қуролли шахслар 32 кишини олиб кетган, улардан бири қочишга муваффақ бўлган. Полиция қидирув-қутқарув операциясини олиб бормоқда.
Аввалроқ Нигериядаги мактабда содир бўлган ёнғинда 25 бола ҳалок бўлгани, шунингдек, қуролли шахсларнинг масжидга ҳужуми оқибатида 18 киши қурбон бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)